11.02.2025 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-1027-сон Қонун билан фуқаролар йиғини раисларини сайловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби такомиллаштирилди.
Қонун билан "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги ва "Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида"ги қонунларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда:
- фуқаролар йиғини раисининг ваколат муддатини уч йилдан беш йилгача узайтириш;
- фуқаролар йиғини раисларини бўш ўринларга беш йил муддатга сайлаш;
- фуқаролар йиғини раисларини сайловини ташкил этиш ва ўтказишда кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг ваколатларини аниқлаштириш.
Мазкур Қонун фуқаролар йиғини раислари фаолиятини ва уларнинг сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда кўмаклашувчи комиссиялар ишини самарали ташкил этишга хизмат қилиши таъкидланмоқда.
Ушбу Қонун кучга киргунига қадар сайланган фуқаролар йиғини раислари ўз ваколатларини улар сайланган уч йиллик муддат тугагунига қадар амалга оширади.
Ҳужжат "Халқ сўзи" газетасида эълон қилинган ва 12.02.2025 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова