Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧто изменилось в перечне ИКПУ сельхозпродукции для общепита Можно ли зачесть НДС, если уплатили его на таможне раньше, чем получили свидетельство плательщика Как составлять бухгалтерский баланс по НСБУ

Фуқаролар йиғинлари ҳомийлик хайрияларини қандай сарфлайдилар

03.04.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2019 йилдаги 262-сон қарори билан фуқаролар йиғинлари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан ихтиёрийлик асосида жалб этилган маблағларни ва ҳомийлик хайрияларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тасдиқланди.

 

Хайрия маблағлари қандай тақсимланади

 

 Келиб тушаётган маблағларни фуқаролар йиғини раиси бошқаради ҳамда тақсимлайди. Улар қуйидаги мақсадларга сарфланади:

 

 биринчидан, кам таъминланган ва эҳтиёжманд бўлган ёлғиз кексалар, ногиронлар, шунингдек биринчи навбатдаги ҳаётий эҳтиёжини таъминлай олмайдиган кам даромадли, икки ва ундан ортиқ вояга етмаган болалари бор, боқувчиси ногирон ёки меҳнат қобилиятини вақтинча йўқотган, сурункали касални парвариш қилаётган оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш учун. Аҳолининг кўрсатилган тоифалари қуйидагилар учун пул олишлари мумкин:

  • уй ёки квартираларни таъмирлаш;
  • қаттиқ ёқилғи (кўмир ва ўтин) сотиб олиш;
  • ногирон учун реабилитация воситаларини сотиб олиш;
  • соғлиғини тиклаш;
  • коммунал хизматлар ҳақини тўлаш;
  • никоҳ ва суннат тўйларини ўтказиш;

 

иккинчидан, маҳаллада табиий, техноген ва экологик хусусиятли талафот кўрган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун;

 

учинчидан, маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва санитария жиҳатдан тозалаш, шунингдек коммунал хизматлар учун тўловларни амалга ошириш учун;

 

тўртинчидан, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун.

 

Бунда маблағлар бошқа мақсадларга мўлжалланган бўлиши, шунингдек хайрия ёрдами кўрсатиш тўғрисида тузилган шартномаларда белгиланган бошқача тартибда сарфланиши мумкин.

 

Сарфланадиган маблағлар устидан назорат қилиш

 

Жисмоний ва юридик шахслар фуқаролар йиғини ҳузуридаги тафтиш комиссиясига маблағлар мақсадли сарфланишини текшириш учун ёзма сўров билан мурожаат қилишлари мумкин. Текшириш маблағлардан фойдаланишнинг исталган босқичида ўтказилиши мумкин.

 

 Бундан ташқари, раис ҳомийлик хайрияларининг мақсадли ишлатилиши тўғрисида ҳар чоракда фуқаролар йиғинига ҳисобот бериши шарт. Бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши, кўрсатилган маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларнинг тузилиши ва тақдим этилиши учун унинг ўзи жавоб беради.

 

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.