Президентнинг 2.06.2017 йилдаги ПҚ–3029-сон «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий тадбирлар тўғрисида»ги Қарори эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакатимиз раҳбарининг расмий сайтида хабар тарқатди.
ФВВнинг марказий аппарати тузилмасида сезиларли ўзгаришлар рўй берди.
Муқаддам |
Ҳозирда |
Бўлимлар |
|
Кадрлар ва шахсий таркиб билан ишлаш бошқармаси |
Кадрлар бошқармаси |
Шахсий таркиб билан ишлаш бошқармаси |
|
Ташкилий-тезкор бошқармаси |
Тезкор бошқармаси |
Авария-қутқарув кучлари бошқармаси |
Қутқарув кучлари бошқармаси |
Алоқа ва ахборотлаштириш бошқармаси |
Ахборот-коммуникация технологиялари, алоқа ва хабар бериш тизимини ривожлантириш бошқармаси |
Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бошқармаси |
Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бошқармаси |
Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизимини назорат қилиш инспекцияси |
Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизимини назорат қилиш хизмати |
Тўлдирилмоқда |
Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасида фан ва технологияларни ривожлантириш бўлими |
Тўлдирилмоқда |
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижрони назорат қилиш бўлими |
Лавозимлар |
|
Тўлдирилмоқда |
Моддий-техник таъминот ва молия бўйича вазир ўринбосари |
Тўлдирилмоқда |
Кадрлар ва шахсий таркиб билан ишлаш бўйича вазир ўринбосари |
Бундан ташқари қуйидагилар тасдиқланди:
- Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси;
- Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика сейсмик хавф-хатарлар мониторинги ва башоратлаш марказининг тузилмаси;
- Гидрометеорология хизмати марказининг тузилмаси;
- Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекциясининг тузилмаси;
- Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлик чизмаси.
Ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари таркибига (иқтисодиёт объектлари ва ҳудудларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга жалб этилган давлат инспекциялари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун масъул бўлган) бош инспекторлар лавозими жорий этилди.
2018 йил 31 декабрга кадар вазирликнинг янги ва қайта ташкил этилаётган бўлинмаларини зарур касбий ва маънавий-иродавий сифатларга эга, юқори даражада ватанпарвар ва хизмат вазифаларига содиқ мутахассислар билан жамланади. Бунда Мудофаа вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг янги ташкил этилаётган тузилмаларини заҳирадаги офицерлар ва сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар билан жамлашда амалий ёрдам кўрсатади.
Эътиборлиси шундаки, Қарор ижроси билан боглик тадбирларга ҳаражатлар Давлат бюджетининг “мудофаа, жамоат тартиби ва хавфсизлик” бўлими бўйича ҳар йили тасдикланадиган кўрсаткичлари доирасида, асосланган ҳисоб-китоблар асосида, шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Самир Латипов.