Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как устранить «уязвимость» персонального кабинета налогоплательщика Какими бухгалтерскими проводками отражаются расчеты с поставщиками и подрядчиками Какие налоговые последствия возникают при экспорте товаров

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар дорихоналарда қандай сақланади ва сотилади

31.01.2025

Читать на русском языке

Соғлиқни сақлаш вазирининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш, ҳисобга олиш шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди (27.01.2025 й. АВ рўйхат рақами 3604-cон).

 

Низомга кўра, дорихоналарда таркибида гиёҳванд моддалар бўлган дорилар сейфларда сақланиши лозим.  Иш кунининг охирида сейфлар ёпилиши ва масъул шахс томонидан муҳрланиши керак.

 

Дорихоналар бундай дори-дармонларни тегишли шаклда берилган рецепт бўйича сотадилар.

 

Фармацевт (провизор) томонидан таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган дорининг рецепти бўйича қуйидагилар аниқланиши лозим:

  • таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган дорини қабул қилувчи беморнинг ёши;
  • таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган дори дозасининг тўғри белгиланганлиги;
  • таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган дори таркибий қисмларининг мутаносиблиги.

 

Бунда гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган препаратнинг номи қизил қалам билан ёзилиши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 30.01.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев