Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак повлияют на расчет отпусков дополнительные нерабочие дни и переносы января в 2025 году План главбуха на январь 2025 года Кто должен отчитаться по статистике за IV квартал 2024 года Минимальные ставки аренды: порядок применения в 2025 году Как определять цены на товары и услуги

Гувоҳнома, аттестат, сертификат: қай кўринишда бўлади ва қандай берилади

16.05.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 13.05.2019 йилдаги 393-сон қарори билан умумий ўрта таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг намуналари ва уларни бериш тартибини тасдиқлади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

 

  • Умумий ўрта таълим тўғрисидаги (9-синфлар учун) шаҳодатноманинг давлат намунаси ва унинг тавсифи. Шаҳодатнома – тўқ ҳаворанг, аъло даражали шаҳодатнома эса тўқ қизил рангли кўринишга эга;

 

  • Умумий ўрта таълим тўғрисидаги (11-синфлар учун) аттестатнинг давлат намунаси ва унинг тавсифи. Аттестат – яшил, кумуш медаль билан аттестат – кул ранг, аъло даражали олтин медаль билан аттестат эса олтин сариқ рангли кўринишга эга;

 

  • Психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернатни) тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат намунаси ва унинг тавсифи. Ушбу ҳужжат бинафша рангли кўринишга эга.

 

Барча ҳужжатларнинг давлат намуналари учта – ўзбек, рус ва инглиз тилида келтирилган. Барча ҳужжатларнинг тегишли фанлар бўйича баҳолар қўйиладиган иловалари мавжуд.

 

Шунингдек қарор билан Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатларни бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Унда белгиланишича, умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатлар давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига берилади. Шаҳодатнома – таълим муассасасининг 9-синфини, аттестат – 11-синфини, сертификат эса психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернатни) тамомлаган битирувчиларга берилади.   

 

Кўрсатилган ҳужжатларнинг бланкалари ҳудудий халқ таълими бошқармалари, шунингдек тизимида умумий ўрта таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар ва идораларнинг буюртмалари асосида шакллантирилган Халқ таълими вазирлигининг буюртмасига биноан «Давлат белгиси» ДИЧБ томонидан махсус муҳофазаланган қоғозда чоп этилади. Низомда ҳужжатларнинг бланкаларини сақлаш, ҳисобга олиш ва жойларга етказиш тартиби белгиланган.

 

Маълумот тўғрисидаги ҳужжатларнинг бланкаларини тўлдириш тартиби Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади. Улар битирувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки паспорт) ва синф журналидаги маълумотлар асосида тўлдирилади. Маълумот тўғрисидаги ҳужжат директорнинг имзоси ва таълим муассасасининг муҳри билан тасдиқланади.

 

Битирувчиларга ҳужжатлар ҳар йили 20 июнга қадар тантанали равишда топширилади. Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар йили 1 сентябрга қадар маълумот тўғрисидаги ҳужжатларнинг тарқатилганлиги ҳақида электрон ҳисобот юритилади.

 

Экстернат тартибида якуний аттестациядан ўтган шахсларга маълумот тўғрисидаги ҳужжатларни бериш тартиби, ҳужжатлар йўқотилган, яроқсиз ҳолга келган ёки фамилия ўзгартирилган ҳолда уларнинг дубликатларини бериш тартиби белгиланди. Дубликатни бериш муддати фуқаро мурожаат қилган даврдан бошлаб 1 ойдан ошиб кетмаслиги керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.