Президент томонидан 02.02.2024 йилдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-28-сон Фармон имзоланди.
Ҳужжат билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилиши таклиф этилаётган ваколатлар рўйхати тасдиқланди, улар орасида қуйидагилар бор:
- давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларни таъсис тўғрисида қарор қабул қилиш;
- шаҳар йўловчилар транспортидан фойдаланиш чоғида фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун имтиёзли тарифлар жорий этиш;
- ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тарифларни тасдиқлаш (ваколатларнинг тўлиқ рўйхати – бу ерда).
Шунингдек, бундан буён:
- маҳаллий Кенгашлар зиммасига вазифа ва функциялар фақатгина қонун ҳужжатлари билан юкланади;
- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан маҳаллий Кенгашлар фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди;
- НҲҲ лойиҳаларини ишлаб чиқишда вазифалар Кенгашлар ва ҳокимликлар ўртасида аниқ белгиланали;
- НҲҲда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилган, маҳаллий Кенгашларнинг қонунчиликда белгиланган ваколатларига хос бўлмаган вазифалар ижроси бўйича ҳокимиликлар органлари масъул ҳисобланади.
2024 йил 1 июлга қадар маҳаллий Кенгашлар ваколатлари, вазифалари ва функцияларининг реестри ишлаб чиқилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.02.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев