Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбоснован ли перевод на НДС ветеринарных клиник и салонов оптики Какими налогами облагается деятельность по зарядке электромобилей Как перейти с налога с оборота на НДС и налог на прибыль

Халқ табобати хонасида нималар бўлиши керак

10.12.2018

Читать на русском языке


«Халқ табобати» тиббий ихтисослашувнинг тури бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талаблар тасдиқланди (6.12.2018 йилда 2905-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 12.10.2018 йилдаги ПП–3968-сон қарори билан  халқ табобати тиббий ёрдам кўрсатишнинг қўшимча усули сифатида эътироф этилганди. Бундай хизматлар тиббий фаолиятни лицензиялаш учун белгиланган тартибда лицензияланади (лицензиялаш тартиби тўғрисида ВМнинг 21.06.2015 йилдаги 405-сон қарори билан тасдиқланган Низомга қаранг). Бироқ тиббий таълим маълумоти мавжудлиги талаб қилинмайди.

 

Лицензия олиш учун шартлардан бири – муассаса моддий-техник базасининг энг кам талабларга жавоб бериши ҳисобланади. Халқ табобатининг ҳам стационар, ҳам амбулатор ташкилотлари учун қуйидаги 8 та зарур нарсалар рўйхати тасдиқланди (қўшимчалар соғлиқни сақлаш вазирининг 28.07.2017 йилдаги 2905-сон буйруғига асосан киритилган):

  • стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол;
  • халқ табобати вакили учун иш столи;
  • стуллар;
  • кушетка;
  • муолажа хонасида стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;
  • стериллаш ва дистиллаш учун мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари ёки стерилизацияни ўтказиш учун имзоланган шартнома (фаолиятида инвазив муолажалар мавжуд бўлганда);
  • тонометр ва фонендоскоп;
  • тиббиёт термометри.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 7.03.2019 йилдан кучга киради.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_