Бу саволга Президентнинг 2019 йил 2 апрелдаги ПҚ–4258-сон қарорида жавоб берилган.
2019 йил февралда Ўзбекистон 5 ва 10 йиллик суверен халқаро облигацияларини чиқарди. Жаҳон молия бозорларида иккита транш билан (500 млн доллардан) жойлаштирилган умумий сумма 1 млрд АҚШ долларини ташкил этди: 4,75% даромад келтирадиган биринчиси 2024 йил февралда, 5,375% даромад келтирадиган иккинчиси 2029 йил февралда тўланиши лозим.
Адлия вазирлигининг маълум қилишича, давлатимиз раҳбарининг қарори билан ушбу маблағлар тегишли фоизлар билан қайтариш шартларида қуйидагича тақсимланади:
- 889,2 млн АҚШ доллари – аукцион орқали тижорат банкларининг депозит счётларига жойлаштирилади;
- 20 млн АҚШ доллари –Агробанкка қарз сифатида берилади;
- 89,9 млн АҚШ доллари – Навоий кон-металлургия комбинатига ссуда сифатида берилади.