Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак выплачивать пособие по временной нетрудоспособности работнику с детьми от разных браков Как поступить с задолженностью по итогам инвентаризации Что изменилось в порядке взаимного учета сумм НДС при импорте Как выплачивать материальную помощь

Халқаро шартномалар бўйича масъул давлат органлари рўйхатига ўзгартиришлар киритилмоқда

03.12.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 28.11.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-200-сонли Фармон имзоланди.

 

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларни бажаришга масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатига киритилаётган ўзгартиришларга кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қуйидаги учта халқаро ташкилотларига бадаллар тўловчиси ҳисобланади:

  • Шаффофлик ва солиқ мақсадларида ахборот алмашинуви бўйича глобал форум;
  • Пенсия ва ижтимоий жамғармалар халқаро ассоциацияси;
  • Халқаро ижтимоий таъминот уюшмаси. 

 

Суғурта назоратчилари халқаро уюшмаси ва Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилотига бадалларни вақтида тўлаш мажбурияти Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМИ) зиммасига юклатилмоқда. Бунда алоҳида ҳолларда ИЛМИ ўз маблағлари ҳисобидан кейинчалик Давлат бюджети ҳисобидан қоплаган ҳолда бадал тўлаш ҳуқуқига эга.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.11.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев