Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2019 йилдаги 263-сон қарори билан Маданият марказлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, туман ва шаҳарларда биттадан марказий маданият марказлари, қишлоқ ва шаҳарларда ҳам аҳоли сони 7 мингдан ортиқ бўлганда маданият марказлари ташкил этилади.
Уларнинг асосий вазифаси маданий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва аҳолининг бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлашдан иборат.
Марказларда 33 йўналишда тўгараклар, 9 та студия, 6 та курс, 8 та қизиқувчилар клублари, 7 та бадиий ҳаваскорлик жамоаларини ташкил этиш назарда тутилган.
2020 йил 1 январдан уларнинг фаолияти самарадорлигини аниқ баҳолаш учун онлайн-тизим жорий этилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.04.2019 йилдан кучга кирди.