Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzСтало известно соотношение поверхностных и подземных вод на 2025 год Для кого заключение электронных трудовых договоров стало обязательным Льготы по земельному налогу с юридических лиц в виде освобождения от уплаты налога на определенный срок

Ҳарбий хизматга чақирув март-апрель ойларига кўчирилди

25.02.2019

Читать на русском языке

 

Давлатимиз раҳбари 2019 йил 22 февралда тегишли қарорни имзолади.

 

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги (СЧР) хизматга чақирилиши Президентнинг қарорига асосан йилига 1 марта – февраль-март ойларида ўтказилган («Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига қаранг).

 

Жорий йилдан бошлаб чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари ҳар йили март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади. Тегишинча, 2018 йилда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлганлар 2019 йилнинг март-апрель ойларида резервга бўшатилади.

 

Илгаригидек, муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, жорий йил чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар СЧРга олинади (батафсил қаранг).

 

Маълумот учун: чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг тоифалари «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасида, ундан озод этилганлар – 22-моддасида кўрсатилган.

 

Олег Заманов.