Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак оформить возврат товара, проданного более года назад Что меняется в регулировании фармацевтической отрасли, помимо ценообразования Как применить нулевую ставку налога на прибыль и отразить ее в налоговой отчетности

Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар янгиланди

27.01.2025

Читать на русском языке

Президент томонидан 23.01.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПҚ-21-сон Қарор имзоланди.

 

Прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга кўра, прокуратура органлари ходимлари қуйидагиларга ҳақли эмас:

  • ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар билан (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) бирга хизмат қилишга, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига олиб келса;
  • тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга;
  • тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга;
  • ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга;
  • қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлик ҳолда фойдаланишга;
  • қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларида, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган холда иштирок этишга;
  • чет давлат фуқаролигини ёки чет давлатда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни олиш мақсадида мурожаат қилишга;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга, бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобвараклар мустасно,
    ўзининг ваколатларини сиёсий партияларнинг, бошқа жамоат бирлашмаларининг ва улар органларининг манфаатларини кўзлаб амалга оширишга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлик ҳоллар бундан мустасно;
  • хизматни ўташ вақтида диний расм-русумлар ва маросимларни бажаришга, бундан фарзанд туғилиши, никоҳ, тўй ва дафн маросимлари мустасно;
  • прокуратура органларининг биноларида ва ҳудудида диний расм-русумлар ва маросимларни ташкил этишга, диний мазмундаги материаллар ва буюмларни сақлашга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлик ҳоллар бундан мустасно.

 

Божхона органлари ва Миллий гвардия ходимлари ҳамда ҳарбий хизматчиларга нисбатан ҳам худди шу каби чекловлар ўрнатилмоқда.

 

Шунигдек:

  • Қуролли Кучларда офицерлик таркибига мансуб лавозимларда ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида;
  • Қуролли Кучларда оддий аскар ва сержантлар таркибига мансуб лавозимларда ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида;
  • олий ҳарбий таълим муассасасида курсант сифатида ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида;
  • узоқ муддатли курслар ва дастурлар доирасида ҳарбий хизматчиларни хорижда тайёрлаш тўғрисида контрактлар шакллари тасдиқланмоқда (шу ерда танишиш мумкин).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.01.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев