Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак повлияют на расчет отпусков дополнительные нерабочие дни и переносы января в 2025 году План главбуха на январь 2025 года Кто должен отчитаться по статистике за IV квартал 2024 года Минимальные ставки аренды: порядок применения в 2025 году Как определять цены на товары и услуги

Харид нархига таъсир кўрсатувчи бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги қандай аниқланади

03.05.2019

Читать на русском языке

Белгиланган механизм давлат хариди учун «Ўздонмаҳсулот» корхоналари билан контрактация шартномаларини тузган бошоқли дон етиштирувчиларга нисбатан татбиқ этилади (ВМнинг 26.04.2019 йилдаги 357-сон қарори).

 

Эслатиб ўтамиз, дон экинларининг ҳосилдорлигини ошириш учун суғориладиган майдоннинг ҳар гектаридан ҳосилдорлигига қараб, бошоқли дон экинлари бўйича харид нархига устама ёки чегирма қўлланилиши назарда тутилган. Чунончи, 41 центнердан ортиқ ҳосилдорлик учун харид нархининг 10%идан 25%игача устама, 41 центнердан кам ҳосил учун эса 15%дан 25%гача чегирма белгиланган.

 

Бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигини аниқлаш учун туман ҳокимининг ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан кейин – туман кенгаши) раиси ва бошқалардан таркиб топган туман ишчи гуруҳлари тузилади. Шунингдек юқорида кўрсатилган тузилмалар ходимлари, ички ишлар ва статистика органлари вакиллари орасидан махсус ғалла ўрим-йиғим отрядлари ташкил этилади. Ҳосил дон оғирлигини ўлчаш ускунаси билан жиҳозланган комбайн ёрдамида ўриб олинади. Ҳужжатда суғориладиган майдоннинг ҳар гектаридан ҳосилдорликни ва бошоқли дон экинлари ялпи ҳосилини аниқлашнинг батафсил механизми келтирилган.

 

Ўрим-йиғим якунланганидан кейин ғалла ўрим-йиғим отрядлари далолатнома расмийлаштириб, уни туман ишчи гуруҳига тақдим этадилар. Нусхалардан бири қишлоқ хўжалиги корхонаси раҳбарида сақланади. Ишчи гуруҳ ҳар бир етиштирувчи бўйича олинган далолатномаларни тўплаб, уларнинг ҳаққонийлигини ва тўғри расмийлаштирилганлигини ўрганиб чиқади

 

Ўрим-йиғим якунланган қишлоқ хўжалиги корхоналари бўйича махсус реестр юритилади. У 4 нусхада тузилиб, қишлоқ хўжалиги бўлимига, солиқ инспекциясига, статистика бўлимига ва «Ўздонмаҳсулот» АЖ тизимидаги ҳудудий корхонага тақдим этилади. У етиштирувчи билан якуний ҳисоб-китоб қилиш учун маблағлар ажратиш тўғрисида ушбу жамиятнинг марказий аппаратига талабнома юборади. «Ўздонмаҳсулот» ўз навбатида Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига тегишли буюртма беради.

 

 Қишлоқ хўжалиги корхоналари билан якуний ҳисоб-китоб қуйидаги тартибда амалга оширилади:

 

  • ўрим-йиғим ишлари маълум муддат давом этишини инобатга олиб, дастлабки босқичда топширилган дон қийматининг 85%и миқдорида тўлов тўланади. Бунда туман кенгаши ва «Агробанк» АТБ хулосасига кўра ўрим-йиғим бошланишидан олдин 41 центнер ва ундан ортиқ ҳосил олган қишлоқ хўжалиги корхоналарига 100% тўлов тўланади;
  • кейинги босқичда, ўрим-йиғим якунлангандан кейин, реестрга мувофиқ, белгиланган устама ёки чегирмаларни қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалиги корхоналари билан якуний ҳисоб-китоб қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.