Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие проблемы возникли с отправкой отчетов по кодам 29 и 137 и как можно было бы их решить Как подготовиться к ежегодной инвентаризации ТМЦ Все документы по инвентаризации ТМЦ – в Buxgalter Pro Кто и по каким объектам уплачивает налог на имущество юридических лиц

Ҳисоб палатаси назорат тадбирларини қандай ўтказади

18.07.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 17.07.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб  палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-856-сон Қонун имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, Ҳисоб палатаси оз миқдорда талон-торож ва давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий баённомалар тузиш ваколатига эга бўлмоқда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурудиги Давлат молиявий назорати органлари эса оз миқдорда талон-торож қилганлик учун маъмурий баённомалар тузиш ваколатига эга бўлмоқда.

 

Маълумот учун: илгари Ҳисоб палатаси уч ҳил ҳуқуқбузарлик учун маъмурий баённома тузиш ваколатига эга бўлган:

  • бюджет ва смета-штат интизомини бузиш;
  • бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузиш;
  •  ҳисоб палатасининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш.

 

Молиявий йилнинг биринчи ойида Ҳисоб палатаси ўзинг веб-сайтида молиявий йил учун режалари ҳақида маълумотни эълон қилиши лозим. Шунингдек, ҳар чорак натижалари бўйича Палата аниқланган молиявий ҳуқуқбузарликлар ҳақида ахборот эълон қилиши шарт.

 

Ҳар чоракда камида бир маротаба Ҳисоб палатаси ўзининг фаолияти ҳақида ОАВ вакиллари иштирокида жамоатчиликка ахборот беради.

 

Ҳисоб палатаси томонидан тафтиш, текшириш ва ўрганиш ўтказиш мақсадлари ва тартибига аниқлик киритилмоқда.

 

Жумладан, тафтиш мавжуд ҳужжатлар асосида назорат объекти томонидан назорат тадбири билан қамраб олинган давр ичида молиявий-хўжалик операцияларини қонунийлигини ҳамда уларни бухгалтерия ва молия ҳисоботларида тўғри акс эттирилишини ўрганиш учун ўтказилади.

 

Текшириш объектнинг муайян бир давр ичидаги алоҳида ҳаракатлари (операциялари) ёки алоҳида фаолият йўналишини назорат қилиш учун ўтказилади ва камерал ҳамда сайёр турларга тавсифланади:

  • камерал текширув, қоида тариқасида, Ҳисоб палатаси жойлашган жойда, унда мавжуд ёки тақдим этилган ҳужжатлар асосида ўтказилади;
  • сайёр текширув назорат объекти жойлашган жойда ўтказилади.

 

Ўрганиш объектинг алоҳида соҳаси ёки фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳо бериш мақсадида статистик, молиявий ва бошқа маълумотлар асосида ўтказилади.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган. 

 

Собир Нурбердиев.