Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак повлияют на расчет отпусков дополнительные нерабочие дни и переносы января в 2025 году План главбуха на январь 2025 года Кто должен отчитаться по статистике за IV квартал 2024 года Минимальные ставки аренды: порядок применения в 2025 году Как определять цены на товары и услуги

Ҳисоб палатасининг вазифалари, функциялари ва ваколатлари қайта кўриб чиқилди

28.08.2021

Читать на русском языке

25.08.2021 йилдаги ЎРҚ-711-сон Қонун билан «Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Биринчидан, Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари қайта кўриб чиқилди. Палата Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси экспертизасини ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия таҳлилини ўтказади (илгари – давлат бюджети лойиҳаси шакллантирилиши ва унинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устуворликларига мувофиқлигининг тизимли таҳлилини амалга оширган).

 

Иккинчидан, тегишинча Ҳисоб палатасининг функцияларига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, палата:

  • давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси экспертизасини ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия таҳлилини ўтказиш соҳасида:
    • Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳасининг шакллантирилишини уларнинг кўрсаткичлари асослигини аниқлаш мақсадида, уларнинг даромадларини прогноз қилиш ҳамда харажатларни режалаштириш, қарз сиёсати ҳамда бюджетлараро муносабатлар сифатига баҳо бериш мақсадида ўрганишни ва таҳлил қилишни амалга оширади;
    • давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси экспертизасини ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия бўйича хулоса беради;
  • бюджет тизимидаги бюджетлар ва бошқа жамғармалардан харажатлар қонуний ва самарадор амалга оширилиши юзасидан аудит ўтказиш, уларни қисқартириш имкониятларини аниқлаш соҳасида:
    • Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги миссиялари ва ваколатхоналари (илгари – Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари) хорижий валютадаги маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади.

 

Учинчидан, киритилган қўшимчага кўра Ҳисоб палатаси ўз зиммасига юклатилган ваколатлар доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга ҳақли.

 

Бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.