Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возвратаЧто должны содержать чеки продажи и возврата

Хитой компаниялари тўрт вилоятда суғориш тизимини реконструкция қилади

02.12.2024

Читать на русском языке

29.11.2024 йилда Президентнинг «Бухоро, Наманган, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ирригация инфратузилмасини реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларни Хитой Халқ Республикасининг Экспорт-импорт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 409-сон қарори қабул қилинди.

 

Суғориладиган ерларнинг сув таъминотини яхшилаш, сув ресурсларидан тежамли фойдаланиш, қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланиши учун Бухоро, Наманган, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилди:

  • «Бухоро, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида ирригация инфратузилмасини реконструкция қилиш» лойиҳасининг дастлабки қиймати 160 млн доллар;
  • «Қашқадарё вилоятида ирригация инфратузилмасини реконструкция қилиш» лойиҳасининг дастлабки қиймати 60 млн  доллар.

 

Лойиҳаларни амалга ошириш буюртмачиси этиб Сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалигида хорижий инвестиция  лойиҳаларини амалга ошириш маркази белгиланди. Лойиҳаларни молиялаштириш манбаи эса ХХР Экспорт-импорт банкининг имтиёзли кредити ҳисобланади.

 

Бу лойиҳаларнинг бош қурилишчи пудратчиси сифатида истисно тартибида Хитой компаниялари «CITIC Construction Co.Ltd» ва «China САМС Engineering Со, Ltd» белгиланди.

 

2025 йилдан бошлаб, ХХР Экспорт-импорт банки билан қарз шартномалари лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари тасдиқланганидан сўнг, бажарилган ишлар ҳажмига қараб қисмларга бўлиб имзоланади.

 

Шунингдек, «Қашқадарё вилоятида ирригация инфратузилмасини реконструкция қилиш» лойиҳаси доирасида 2025 йилда 15 фоизлик олдиндан тўлов учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг маҳаллий бюджетларида мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш учун белгиланган маблағлардан 120 млрд сўм йўналтирилади.

 

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси тасдиқланганидан сўнг, қарз битими шартларидан кеелиб чиқиб, 2025 йил учун Давлат бюджети параметрларига ўзгартишлар киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 30.11.2024 йилдан бошлаб кучга кирди.

 

                                                                                                                Лола Абдуазимова