Тегишли тартиб Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган (28.08.2019 йилдаги ЎРҚ-558-сон Қонунга қаранг).
Энди камера тезкор ва махсус хизматларнинг автосини ёки улар кузатиб келаётган транспортни (йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда) “қайд этса”, муҳокама қиладилар.
Кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда, ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатларида содир этилган деб топилади. Ушбу қоидабузарлик бўйича маъмурий иш МЖТКнинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади.
Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 29.08.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.