Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

ХМТ конвенцияларини амалга ошириш мувофиқлаштирилади

05.06.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 йилдаги 407-сон қарори билан Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга ошириш бўйича Республика идоралараро комиссия тузилди.

 



 

Таҳририятдан: Ушбу ҳужжат ва 75 мингта бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг.

 


 

 

Комиссия ХМТнинг мамлакатимиз томонидан ратификация қилинган конвенциялари нормаларини амалга оширишни мувофиқлаштиради,  ушбу мавзу бўйича Ҳукуматнинг маърузаларини шакллантиради, ХМТнинг ҳужжатларини ўрганади ва уларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш[1] юзасидан таклифлар тайёрлайди. Шунингдек, вазифалари жумласида – аҳолини уларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларидан ҳамда ХМТ ва БМТнинг турли тузилмаларини мамлакатимиз меҳнат соҳасида ишларнинг ҳолати тўғрисида хабардор қилиш. Халқаро ташкилотлар (ХМТ, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси, Халқаро иш берувчилар ташкилоти ва бошқалар) ва ХМТга аъзо мамлакатлар ҳукуматлари билан меҳнат ва бандлик масалалари бўйича ҳамкорлик ўрнатилади.

 

Идоралараро комиссия – доимий тарзда фаолият олиб борувчи орган. Мажлислар заруратга қараб, бироқ бир чоракда камида 1 марта ўтказилади. Қарорлар мажлисда иштирок этаётган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади.  Комиссиянинг ишчи органи - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.

 

2018-2020 йилларда жумладан илгари айтиб ўтилган ХМТнинг алоҳида конвенцияларини имплементация қилишни назарда тутувчи тадбирлар мажмуи қабул қилинди. Мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати масалалари бўйича ратификация қилинган конвенцияларнинг бажарилишига алоҳида эътибор берилган. Шунингдек амалдорларнинг Туриндаги ХМТ ўқув марказида малака оширишлари, “Меҳнат ҳуқуқи” ва “Халқаро меҳнат ҳуқуқи” дарсликларини, кичик бизнес учун меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги соҳасида қўлланмалар нашр этиш, мақсадли семинарлар ўтказиш ва ҳ.к. режалаштирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.06.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.  

 


[1] Имплементация халқаро ҳуқуқ нормаларини уларни кейинчалик ҳақиқатда амалга оширган ҳолда миллий қонунчиликка киритиш. 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_