Президент 9 декабрь куни бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилишга қаратилган қарорни имзолади.
2020 йил 1 январдан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бир қатор функция ва ваколатлари тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилади, бошқаси эса – чиқариб ташланади. Иккинчисига технологик, ўрмон-мелиорация, агротехник, гидротехник, санитария-техник тадбирларни келишиш, шунингдек қуйидагилар юзасидан қарор қабул қилиш киради:
- бузилиши учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган, жамоат тартибини сақлаш масалалари, агар улар МЖТК билан тартибга солинмаган бўлса, шунингдек, табиий офат ва эпидемиялар билан курашиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш;
- атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг турғун манбалари томонидан атмосферага ифлослантирувчи моддаларни чиқариш бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасида назарда тутилган шартлар ва талаблар бузилиши билан боғлиқ фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш масаласида қарор қабул қилиш;
- ўрмонларнинг ҳолатига зарар етказилган ҳолларда ташкилотлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш бўйича қарор қабул қилиш;
- бозор фаолиятини тўхтатиб туриш бўйича қарор қабул қилиш.
2021 йилда давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг таркибий бўлинмалари ўртасида ҳужжат айланиши ва ҳисоботлар бутунлай рақамлаштирилади, “қоғоз” бланкалар, шакллар ва жадвалларни тўлдиришдан воз кечилади. Ҳаммаси силлиқ ишлаши учун келгуси йилнинг 1 мартига келиб Ҳукуматга тегишли чора-тадбирлар режаси киритилади, барча давлат хизматчиларига ЭРИ берилади. Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳисобот ва ҳужжат айланишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар.
Амалдорлар вақтни тўғри ташкил этиш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш - time management технологияларига ўқитилади. Бунинг учун Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бюрократия, қоғозбозлик ва йиғилишлар ўтказиш амалиётини бекор қилиш бўйича ўқув дастури ишлаб чиқилади, у Академия ва унинг филиалларидаги курслар кўринишида амалга оширилади. Ўқиш тасдиқланган курслар графигига киритилган давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ва раҳбарлари учун мажбурийдир. Курслар пуллик - харажатлар бюджетдан ташқари маблағлар ва тақиқланмаган бошқа маблағлар, шунингдек, иш берувчи-муассасалар ҳисобидан қопланади.
Олег Заманов.