Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какой ГТД учесть для определения покупной стоимости импортируемых лекарств Как отчитаться по холодной воде за апрель 2025 года Если возникают сложности с участками сельхозназначения в налоговой отчетности Как производить и учитывать выплаты по возмещению вреда здоровью работника Как рассчитать НДС налоговому агенту при приобретении товаров (услуг) от иностранных лиц

Ҳудудларда хусусий тиббиёт ташкилотлари сони кўпаяди

11.01.2018

 

Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3450-сон «Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари мазкур ҳужжат лойиҳасининг шарҳида биз режалаштирилаётган деярли барча чора-тадбирларни ёритган эдик.

 

2018-2019 йилларда ҳудудларда хусусий тиббиёт ташкилотларини ташкил этиш (274) ва фаолиятини кенгайтириш (262)  (шу жумладан чет эл капитали иштирокида (74)) режалаштирилаётганини қўшимча қилишимиз мумкин.


Корея олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатилади


 

Қарорнинг тасдиқланган таҳририда қуйидагилар ҳам кўзда тутилган:

  • Тошкент шаҳрида Корея Республикасининг етакчи олий тиббий таълим муассасаларидан бирини очиш;
  • Корея Республикасининг тиббиёт марказлари ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда «АКFА MEDLINE» МЧЖ хусусий клиникаси негизида хусусий тиббиёт муассасаларини ривожлантириш ва маҳаллий тиббиёт кадрлари малакасини ошириш Марказини ташкил этиш;
  • Корея Республикасининг илғор клиникалари ва тиббиёт марказларининг диагностика, даволаш, сервис ва менежмент масалалари бўйича тиббий хизмат кўрсатиш бўйича тажрибасини ўрганиш ва мамлакатимиз тиббиётига жорий этиш учун улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
  • «АКFА MEDLINE» масъулияти чекланган жамиятининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш.

 

Хусусий тиббиёт ташкилотларига имтиёзли кредитлар

 

Тижорат банклари янги ташкил этилаётган ва фаолиятини кенгайтираётган хусусий тиббиёт ташкилотларига имтиёзли кредитлар ажратади. Маблағлар замонавий тиббиёт асбоб-ускуналарини сотиб олиш, шунингдек, мутахассисларнинг малакасини ошириш, шунингдек хориждан юқори малакали мутахассисларни жалб этишни ташкил этишга йўналтирилиши мумкин.


Тиббий туризмни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилмоқда

 

 

У ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини, тегишли инфратузилмага эга бўлган замонавий тиббиёт мажмуаларини барпо этишни, мижозларнинг мамлакатда бўлиш даврида уларга ташкилий-маслаҳат кўмагини кўрсатган ҳолда мамлакатга кириш ва чиқишнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутувчи тиббий туризмни ривожлантиришни кўзда тутади.

 

Ҳаммаси ҳам тасдиқланмади

 

Лойиҳада таклиф этилган таклифларнинг ҳаммаси ҳам ҳужжатнинг тасдиқланган таҳририда ўз аксини топмади. Масалан, қарорда қуйидаги чора-тадбирлар мавжуд эмас:

  • тиббий маълумот тўғрисидаги хорижда олинган ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш бўйича талабларни соддалаштириш;
  • малака тоифаларини берган ҳолда  тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ўрнига врачлар фаолиятини лицензиялаш тизимини жорий этиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 30.12.2017йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.     


 

Ленара Хикматова.