Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возврата

ХУМШ таъмирлаш учун бадалларнинг 80%игача йўналтиради

15.08.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 1.08.2017 йилдаги 570-сон қарори билан Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун маблағларни тўплаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат билан ўрнатилишича,  ХУМШга банкларда кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлашни амалга ошириш учун 20412 — «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамғарма депозитлари» ҳисобварағи (кейинги ўринларда – тўплаш ҳисобварағи) очилади.

 

Тўплаш ҳисобварағига қуйидаги манбалардан маблағлар келиб тушади:

а) турар ва нотурар жой мулкдорларининг мажбурий бадалларидан шаклланган маблағлар;

б) кўп квартирали уйларнинг ташқи фасади, том ва ертўла қисмлари ҳамда бошқа ижарага берилган майдонлар учун ижарачилардан келиб тушадиган маблағлар;

в) кўп квартирали уйларнинг умумий фойдаланиш жойлари ва муҳандислик коммуникацияларини капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда лифт ускуналарини таъмирлаш ва алмаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари маблағлари, шу жумладан йил бошидаги қолдиқ бўш маблағлар ва I–III чорак якунлари бўйича ошириб бажарилган даромад қисми, шунингдек Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан жалб қилинадиган бюджетдан ташқари маблағлар;

г) кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

д) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар.

 

Бунда капитал ва жорий таъмирлаш учун 2 манба – мулкдорларнинг мажбурий бадаллари ва ижарадан тушадиган маблағлардан маблағлар ажратишнинг аниқ меъёрлари кўп квартирали уйнинг ҳақиқий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир алоҳида ХУМШ бўйича 30 дан 80%гача миқдорда белгиланади. Меъёр Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари билан, агар кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилса, тижорат банки билан ҳам келишилади. Меъёр ХУМШнинг умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланади

 

Белгиланган меъёрлардан ортиқ тўплаш ҳисобварағига тушган кўрсатилган маблағлар банк томонидан ХУМШнинг асосий ҳисобварағига мемориал ордер орқали ўтказилади ва ширкат томонидан  мустақил равишда тасарруф этилади. Бошқа манбалардан тушадиган маблағлар тўлиқ тўплаш ҳисобварағига ўтказилади ва ХУМШнинг асосий ҳисобварағига йўналтирилмайди.

 

Изоҳ: ХУМШ кўп квартирали уйнинг ҳар бир квартирасига шахсий ҳисобварақ очади. Шахсий ҳисобварақда ХУМШ номи, кўп квартирали уй рақами, квартира рақами ва уй-жой мулкдори шахси тўғрисидаги маълумотлар, тўланган маблағлар суммаси, сарфланган маблағлар суммаси ва қолдиқ сумма кўрсатилади.

 

Тўплаш ҳисобварағидаги маблағлардан қуйидаги мақсадларда фойдаланишга рухсат этилади:

а) кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун «Таъмирлаш-тиклаш хизмати» ДУК ёки бошқа пудрат ташкилотининг махсус ҳисобварағига ўтказиб бериш;

б) кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун олинган кредитларни ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қайтариш.

 

Изоҳ:  Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида ташкил этилган Ягона ҳисоб-китоб марказлари томонидан ХУМШга шартнома асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш, консалтинг хизматларни кўрсатиш ва мажбурий бадаллар йиғиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ширкатнинг асосий ҳисобварағидан амалга оширилади.

 

Тўплаш ҳисобварағига ўтказилган ва йил охиригача фойдаланилмаган маблағлар тўплаш ҳисобварағида жамланади ва олиб қўйилмайди.

 

Пудрат ташкилотлари ХУМШ маблағларини 22626 — «Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» ҳисобварағи (кейинги ўринларда – махсус ҳисобварақ) орқали қабул қилади. Махсус ҳисобварақ маблағлари фақат мақсадли равишда сарфланади ва бошқа мақсадларга сарфлашга рухсат этилмайди.

 

Пудрат ишлари якунланганидан кейин бажарилган ишларнинг назорат ўлчовлари ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Ошириб ёзилганлиги аниқланган тақдирда, ортиқча олинган маблағлар пудрат ташкилотларидан ундирилади. Ошириб ёзишлар учун жавобгарликка тортиш масаласи қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.

 

Бу - муҳим! ХУМШ тугатилган ёки кўп квартирали уйлар бузиб ташланган тақдирда, тўплаш ҳисобварағида йиғилган ва фойдаланилмаган маблағлар ХУМШнинг умумий йиғилиши қарорига асосан уларнинг аъзоларига, улушларига мутаносиб равишда тақсимланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.