Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакой метод начисления амортизации использовать при сезонном характере бизнеса Как удерживать НДФЛ с доходов арендодателя с учетом минимальных ставок аренды Какие льготы предусмотрены при уплате социального налога

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийларга чекловлар ўрнатилмоқда

03.12.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 29.11.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1008-сон Қонун имзоланди.

 

Киритилаётган қўшимчаларга кўра, прокуратура, ички ишлар, Миллий гвардия ва божхона органлари ходимлари, шунингдек ҳарбий хизматчилар қуйидагиларга ҳақли эмас:

  • ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар билан (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) бирга хизмат қилишга, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига олиб келса;
  • илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга;
  • тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга;
  • тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга;
  • ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга;
  • қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга;
  • қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда иштирок этишга;
  • чет давлат фуқаролигини ёки чет давлатда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни олиш мақсадида мурожаат қилишга;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга, бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар мустасно;
  • ўзининг ваколатларини сиёсий партияларнинг, бошқа жамоат бирлашмаларининг ва улар органларининг манфаатларини кўзлаб амалга оширишга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно;
  • хизматни ўташ вақтида диний расм-русумлар ва маросимларни бажаришга, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган алоҳида ҳоллар бундан мустасно;
  • ишхона биноларида ва ҳудудида диний расм-русумлар ва маросимларни ташкил этишга, диний мазмундаги материаллар ва буюмларни сақлашга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно.

 

Чекловларга риоя этмаганлик қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

 

Қўшимча тарзда ҳарбий хизматчиларга Интернетга ҳарбий хизматга оид маълумот ва материалларни, шунингдек ҳарбий қисм, бошқарув органи, ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик ёки идоранинг ҳарбий тузилмасига мансублигини ошкор этувчи ахборотни (фото, видео, матн ва бошқалар) жойлаштириш тақиқланади, матбуот хизматлари томонидан чоп этилган материаллар бундан мустасно.

 

Тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидаги қонунларга киритилмоқда:

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.01.2025 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев