Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати (рўйхат рақами 3062, 28.08.2018 й.) тасдиқланди.
Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).
Эслатиб ўтамиз, шу йил 1 майдан бошлаб хусусий тиббиёт клиникаларига айрим руҳий ва хулқ-атвор бузилишларини ташхис қилиш ва даволашга рухсат берилган эди (16.03.2018 йилдаги ПҚ-3606). Энди 9 номланишдан иборат шундай бузилишларнинг рўйхати тасдиқланди:
- органик, шу жумладан симптоматик руҳий бузилишларда тиббий хизматлар кўрсатиш;
- шизофрения, шизотипик ва васваса бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
- аффектив бузилишларда тиббий хизматлар кўрсатиш;
- стрессга боғлик невротик ва соматоформ бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
- физиологик бузилишлар ва жисмоний омиллар билан боғлиқ бўлган хулқ-атвор синдромларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
- етуклик ёшдаги шахс ва хулқ-атвор бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
- ақл заифлигида тиббий хизматлар кўрсатиш;
- психологик (руҳий) ривожланишнинг бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
- одатда болалик ва ўсмирлик ёшида бошланадиган эмоционал ва хулқ-атвор бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш.
Эътибор беринг! Психиатрик тиббий ёрдам ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлмаган руҳий ва хулқ-атвор бузилишлари кузатилган шахсларга уларнинг ёзма розилиги асосида кўрсатилади. Вояга етмаган шахслар, шунингдек муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларни даволаш учун уларнинг қонуний вакиллари (васийлар ва ҳомийлар – таҳр.) томонидан ёзма розилик берилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.08.2018 йилдан кучга кирди.
Ленара Хикматова.