Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Ички аудит хизмати ходимларига сертификат бериш тартиби белгиланмоқда

16.02.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 62-сон Қарори имзоланди

 

Инспекциянинг молиявий назорат функцияси юклатилган лавозимларда ҳамда вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматида фаолият юритиш учун ходимлар Ўзбекистон аудиторлар палатаси томонидан бериладиган сертификатга эга бўлишлари лозим.

 

Сертификат 4 йилга берилади ва кейинчалик у чекланмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

 

Ҳужжатга мувофиқ, сертификат олишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилмоқда:

  • талабгор ҳар ойнинг 10-cанасига қадар (шу куни ҳам) Аудиторлар палатасининг расмий веб-сайти орқали ариза юборади;
  • аризани кўриб чиққанлик учун БҲМнинг 2 баравари миқдорида йиғим ундирилади;
  • ҳар ойнинг 11-санасидан 15-санасига қадар (шу куни ҳам) Аудиторлар палатаси талабгорларни имтиҳонга қўйиш ҳақида қарор қилади;
  • Палатанинг қарори талабгорга шахсий кабинет орқали юборилади;
  • малака имтиҳони ўтказилишидан камида 5 кун олдин Палата ёзма ёки электрон шаклда имтиҳон ўтказиш куни, вақти ва жойи ҳақида хабарнома юборади;
  • малака имтиҳони ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда тест шаклида ўтказилади (3 соат давом этади);
  • тестлар 100 та саволдан иборат бўлади ва ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл берилади, тестни муваффақиятли топшириш учун камида 75 балл тўплаш лозим бўлади;
  • имтиҳон ўтказилгандан сўнг 3 кун ичида Палата имтиҳон натижаларини расмий сайтида эълон қилади, сертификатларни расмийлаштириб уларнинг электрон шаклда талабгорларга юборади.

 

CIA, CRMA, QIAL, IAP, СGAP каби халқаро сертификатларга эга бўлган шахсларга миллий сертификатлар имтиҳонсиз берилади.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги сертификатлар реестрини юритади, реестр Аудиторлар палатаси расмий сайтида эълон қилинади.

 

Ҳужжат Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.02.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.