Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влекут закуп и перевозка товара за пределами Узбекистана Как оформить закуп сельхозпродукции общепиту, если в общем объеме реализации – менее 90% собственной продукции Когда можно применить нулевую ставку НДС

Илмий ютуқлар қандай “монетизация” қилинади

07.12.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 3.12.2018 йилдаги 979-сон қарори билан юқори технологик бизнес-лойиҳаларни молиялаштириш,  илмий ишни ишлаб чиқиш, тижорат сирини ташкил этувчи объектлардан фойдаланиш учун муаллифлик мукофоти тўлаш тартиби тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 14.07.2018 йилдаги ПҚ-3855-сон қарори ижроси юзасидан қабул қилинган. У ўз ичига илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини самарали тижоратлаштириш механизмларини олади. Хусусан:

  • 1 октябрдан патентланган интеллектуал мулк объектлари муаллифларига, шунингдек илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини ишлаб чиқиш ва тижоратлаштиришда иштирок этганларга қўшимча мукофот жорий этилди;
  • муассасалар илмий кенгашлари ноу-хау ёки тижорат сири режимида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг интеллектуал  натижасини қўриқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилди.

 

Бундан ташқари, Президентнинг 6.08.2018 йилдаги ПҚ-3899-сон қарори билан Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш Президент жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) ташкил этилди. Шу муносабат билан вазирликка тегишли регламентга солувчи низом ишлаб чиқиш топширилди. Улар ҳақида батафсил – қуйида ўқинг.

 

Жамғарма лойиҳаларни молиялаштиришга ёрдам беради

 

Қуйидагиларни молиялаштириш Жамғарманинг асосий йўналишлари ҳисобланади:

  • юқори технологик бизнес стартаплар;
  • таъсисчиларидан бири устав фондига ўз улуши сифатида интеллектуал мулк объектини ёки тайёр технологияни киритиш орқали янги тузилаётган тижорат ташкилотининг устав капиталига инвестиция қилиш мақсадида тадбиркорлик лойиҳалари;
  • илмий натижаларни татбиқ этиш, кейинчалик серияли ишлаб чиқариш учун инновацион маҳсулотнинг тажриба-саноат партияларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ чора-тадбирлар.

 

Молиялаштиришга ариза бериш учун Инновацион ривожланиш вазирлигига мурожаат қилиш ва тасдиқланган рўйхатга биноан ҳужжатлар пакетини тақдим этиш зарур. Кейинги лойиҳаларни кўриб чиқиш ва танлаб олиш тартиб-таомили ижро этиш муддатлари билан илова қилинган схемада келтирилган.

 

Лойиҳаларни баҳолаш долзарблик, инновацион йўналтирилганлик, бозорда маҳсулотга талабнинг мавжудлиги ва бошқалар каби 8 та асосий мезон бўйича амалга оширилади.

 

Бир марталик муаллифлик мукофоти қандай тўланади

 

Унга илмий, илмий-техник ва инновацион фаолият натижаларининг  (кейинги ўринларда – натижалар) ишлаб чиқилиши ҳамда тижоратлаштирилишида иштирок этаётган илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларидаги муаллифлар ва илмий жамоа талабгор бўлишлари мумкин.

 

Мукофотни муассасанинг мансабдор шахслари жумласидан бўлган махсус комиссия тайинлайди. У ҳар бир ҳисобот йили тугагандан кейин 3 ой ичида раҳбар буйруғи билан тузилади. Комиссия тўловни муаллифлар (ҳаммуаллифлар) ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда мукофот оладиган шахслар таркибини тасдиқлайди. Унинг суммаси қуйидаги миқдорларда белгиланган:

  • интеллектуал мулк объектлари муаллифларига - патент олинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида;
  • натижаларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда тижоратлаштирилишида иштирок этаётган муаллифлар ва илмий жамоага - уларни тижоратлаштиришдан муассаса ҳисоб рақамига тушаётган маблағларнинг солиқлар, йиғимлар  ва бошқа тўловлар тўлангандан кейин қолган сумманинг тегишли равишда 40%и ва 30%и миқдорида.

 

Агар натижа бир қанча муаллифларнинг биргаликдаги ижодий иши маҳсули бўлса, гонорар тенг қисмларда уларга тўланади.

 

Эътибор беринг! Мукофот ҳам меҳнат, ҳам фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ишлаётган шахсларга тўланади.

 

Натижалардан фойдаланганлик факти:

  • маҳсулот ишлаб чиқаришда улардан фойдаланганлик тўғрисида далолатнома;
  • натижадан фойдаланиш ҳуқуқини бериш учун шартнома билан тасдиқланиши керак.

 

“Махфий” объектлар қандай рўйхатга олинади ва фойдаланилади

 

Ишлаб чиқилган низомнинг мақсади – тижорат сирини ўз ичига олган маълумотлар эгасининг розилигисиз ҳар қандай шахс учун фойдаланиш имкониятини бекор қилиш ҳамда шундай маълумотларни рухсатсиз тарқатишни тўхтатиш.

 

Тижорат сири режимида ҳимоя қилинадиган объектларга қуйидагилар киради:

  • интеллектуал фаолият жараёнида олинган объектлар;
  • илмий-техник натижалар, муҳандислик-техник ечимлар, услублар, технологик жараёнлар, ўқув методикалари, қурилмалар, моддалар ва штаммлар ва бошқалар бўйича маълумотлар;
  • тематик режалар, танлов аризалари ҳамда давлат шартномалари, дастурлар, лойиҳалар, грантлар бўйича техник топшириқлар;
  • ЭҲМ учун дастурлар, маълумотлар базаси, интеграл микросхемалар топологиялари;
  • интеллектуал фаолият натижаларини (кейинги ўринларда – ИФН) патентлаш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича берилмаган буюртманомалар;
  • эълон қилинмаган маълумотлар, шу жумладан ишлаб чиқариш сирлари (ноу-хау);
  • маҳсулот ва хизматларни реализация қилиш соҳасидаги билим ва тажрибалар, бозор конъюнктураси ҳақида маълумот, маркетинг тадқиқотлар натижалари;
  • техник, технологик, тижорий, методологик ва ташкилий-бошқарув ҳужжатлари;
  • илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар ва бошқа хизмат ҳисоботлари.

 

Бундай объектларни аниқлаш ва илмий-техник кенгашга тақдим этиш бевосита уларни яратиш ёки фойдаланиш билан боғлиқ бўлган таркибий бўлинмалар раҳбарлари томонидан амалга оширилади. Кенгашда олинган ИФНни реализация қилиш ва кейинчалик фойдаланиш истиқболлари кўриб чиқилади, уларга нисбатан ташкилот тижорат сири режими қўлланилади.

 

Бунда “махфий” объектларга кириш имкониятига эга бўлган шахслар рўйхати тасдиқланади.

 

“Махфий” объектлар титул варақда чоп этилган шаклда ёки бошқа сақлаш шаклларида ифодаланадиган “тижорат сири” грифи билан белгиланади. Интеллектуал мулк масалалари бўйича бўлим ходимлари рўйхатни сақлашга жавобгар бўлади. Улар қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:

  • рухсат бериш рўйхатига қатъий амал қилган ҳолда объектдан фойдаланиш имкониятини таъминлайди;
  • зарурат бўлганда ИФНнинг чегараланган миқдордаги нусхаларини тайёрлайди;
  • ИФНдан фойдаланиш имконияти ёки унинг нусхалари ҳисоби журналини юритади.

 

“Махфий” объектлардан фойдаланишга, унга кириш имкониятига эга бўлганлардан ташқари, ташкилотнинг раҳбари ёки фан ва инновациялар бўйича раҳбар ўринбосари фармойиши асосида йўл қўйилади. ИФНнинг бошқаларга ўтказилиши томонларнинг ёзма шартномасига асосан амалга оширилади, қабул қилган томон эса берилган маълумотлар махфийлигига риоя қилиши шарт.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_