Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возврата

Имтиёз учун ҳуқуқни маълумотнома-ҳисоб-китоб тасдиқлайди

23.05.2017


Тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғи ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар учун солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Маълумот учун: 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сон Қарорга мувофиқ кўрсатилган корхоналар 1.01.2020 йилгача фойда солиғи, мол-мулк солиғи (микрофирмалар ва кичик корхоналар – ЯСТдан), Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар, шунингдек импорт қилинаётган ускуналар, бутловчи буюмлар, шу жумладан воситачилик шартномалари асосида  республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган,  тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғи ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган хомашё ва материаллар учун божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғими бундан мустасно) озод этилади. Божхона тўловларидан озод этилмайдиган хомашё, материал ва фурнитуралар импортида божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб 60 кун муддатгача тўловни кечиктириб тўлаш тақдим этилади.

 

Низомга илова билан имтиёзлар татбиқ этиладиган товар номларининг рўйхати тасдиқланди. Бунда ихтисослашган корхоналар жумласига ҳисобот даври якунлари бўйича умумий сотиш ҳажмида шундай товарларни ишлаб чиқаришдан тушган тушум улуши камида 60 фоизни ташкил этадиган корхоналар киради.

 

Имтиёзлардан фойдаланган корхоналарнинг  ихтисослашганлиги фактини тасдиқлаш учун йил якунлари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш билан бир вақтда  солиқ органларига тасдиқланган шаклдаги маълумотнома-ҳисоб-китобни юборади.

 

Агар тақдим этилган маълумотнома-ҳисоб-китобга асосан корхона имтиёз бериш учун белгиланган мезонларга мос келмаса, солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бекор қилинади ва уларни пеня ҳисобланган ҳолда бюджетга тўланиши бўйича мажбуриятлар тикланади.

 

Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар олиб кирилаётган товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига расмийлаштириш пайтида тақдим этилади. Божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат олиш учун корхоналар томонидан божхона органларига Божхона кодексининг 330-моддасига асосан ҳужжатлар тақдим этилади.

 

Корхонанинг имтиёзлар тақдим этиш учун белгиланган мезонларга мувофиқ келмаслиги факти аниқланганда, солиқ органлари 10 иш куни ичида аниқланган фактлар тўғрисида ўрнатилган тартибда аввал тўланмаган божхона тўловларини ундириш чораларини кўриш учун божхонани хабардор қилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов,
экспертимиз.