Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошларининг янги миқдорлари тасдиқланди (рўйхат рақами 3186, 3.10.2019 йил).
Эслатиб ўтамиз, 1 августдан бошлаб мамлакатимизда иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар ўртача 10%га оширилди. Шу муносабат билан, ушбу санадан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган олимлар ва илмий муассасалар раҳбарлари маошлари шунга ўхшаш тарзда индексация қилинди. Илгари улар 2018 йил ноябрь ойидаги оширилишдан кейин қайта кўриб чиқилган эди (рўйхат рақами 3122, 18.01.2019 йил).
Лавозим маоши миқдорига, илгаригидек, илмий даража (Doctor of Science, Ph.D), унвон ёки илмий фаолият тажрибасининг мавжуд бўлиши таъсир кўрсатади. Лавозимлар кесимида рақамлар билан бу ерда танишиш мумкин.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида 3.10.2019 йилда эълон қилинган.
Олег Заманов.