Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак самостоятельно подготовиться к «автокамералу» Как уплатить госпошлину при возврате имущества через суд Как рассчитать налог с оборота Как рассчитать налог с оборота

Ислом тараққиёт банки тадбиркорларни қўллаб-қувватлайди

07.01.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 30.12.2024 йилда "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 903-сон қарорини қабул қилди. 

 

Кичик ва ўрта тадбиркорлик учун қўшимча имкониятлар яратиш, молиявий хизматларни кенгайтириш, исломий молиялаштириш салоҳиятини ошириш мақсадида 2024 йил 18 апрелда Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки (ИТБ) ўртасида "Кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш" лойиҳасини молиялаштириш бўйича 30 млн АҚШ доллари миқдорида 10 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан Кредит битими имзоланди.

 

Кредит лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган Ўзбекистоннинг "Бизнес ривожланиш банки" тижорат банки ва "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖга ажратилади.

 

Маблағлар кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини "Муробаҳа" тамойили асосида молиялаштиришга, шунингдек бизнес-инжиниринг ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашишга йўналтирилади.

 

Маълумот учун: "Муробаҳа" – сотувчи сотилаётган товарларга қилинган харажатларни тўғридан-тўғри кўрсатадиган ва уларни бошқа шахсга (харидорга) дастлабки қийматига устама билан сотадиган битим бўлиб, бу устама харидорга олдиндан маълум бўлади.

Бу ислом мамлакатларидаги банклар томонидан фоизсиз битимларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган энг кенг тарқалган иш усулларидан бири (ислом қонуни судхўрлик ва пулни ссуда фоизлари эвазига бериб туришни тақиқлайди).

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий параметрлари бўйича молиялаштириш манбалари;
  • Қўшимча тўловлар ва фоизларни ўз ичига олган ИТБ кредитлари бўйича тўловлар прогнози.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 06.01.2025 йилдан  кучга кирди. 

 

                                Лола Абдуазимова