Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли при инвентаризации обнаружены неучтенные ОС Должен ли продавец выставлять «минусовый» ЭСФ, если дает скидку по итогам месяца Как общепиту, туроператорам и гостиницам вернуть часть уплаченного в бюджет НДС

Иссиқхона хўжаликларини қандай қўллаб-қувватлашади

15.07.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.2024 йилдаги “Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 400-сонли қарори қабул қилинди.

 

Низом иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш тартибини белгилайди.

 

Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун харид қилинган кўмир қозони харажатларининг 20 фоизгача қисмини қоплаш мақсадида, бироқ 80 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда Жамғарма маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия берилади. Бунда, субсидия «В» ва ундан юқори тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинг даражасига эга иссиқхона хўжаликларига берилади.

 

Иссиқхона хўжаликларига кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 10.07.2024 йилдан кучга кирди.


Саодат Усмонова