Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли таможенная стоимость импортируемого товара превысила последующую стоимость продажи Какой должна быть национальная сертификация бухгалтеров в Узбекистане Как учесть нематериальные активы, поступившие в качестве вклада в уставный фонд Как выплачивать премию по итогам года

Истеъмол спирти учун олдиндан тўлов – камида 50%

09.12.2020

Читать на русском языке

Алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида истеъмол этил спиртини тақсимлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (30.11.2020 йилдаги 753-сон ВМҚга қаранг).

 

Алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар (кейинги ўринларда – ишлаб чиқарувчилар) ўртасида спиртни тақсимлаш Низомда келтирилган схема бўйича, тасдиқланган спирт ишлаб чиқариш ва сарфлаш параметрлари доирасида ҳар йили амалга оширилади.

 

Спирт тақсимоти ҳисобот чораги бошланишидан камида 10 кун олдин ишлаб чиқарувчилар томонидан Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда – Агентлик) Низомда келтирилган шаклларга мувофиқ тақдим этиладиган аризаларга асосан амалга оширилади.

 

Ўз фаолиятини ҳисобот чораги давомида бошлаган ишлаб чиқарувчилар учун спирт тақсимоти ариза топширилган кундан бошлаб 5 кун ичида тақсимланмаган спирт қолдиқлари (мавжуд бўлса) асосида амалга оширилади.

 

Ариза топширган ишлаб чиқарувчининг раҳбари аризада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ҳамда спирт мақсадли сарфланиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

 

Спирт Агентлик томонидан ўтказилган таҳлиллар асосида тақсимланади ва аризада сўралган ҳажмлардан фарқ қилиши мумкин. Таҳлил ўтказишда аризада келтирилган қуйидаги маълумотлар кўриб чиқилади:

  • ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш бўйича лицензия талаблари;
  • ўтган йилнинг мос даврида алкоголли ва бошқа ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми.

 

Ишлаб чиқарувчилар ўртасида спиртни тақсимлашда қуйидагилар ҳисобга олинади:

  • спирт ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари ва улардаги спирт қолдиқлари;
  • ишлаб чиқарувчининг лицензия талабларини бажариши ва ишлаб чиқариш қувватлари кўрсаткичлари;
  • календарь йил давомида ҳар бир спирт ишлаб чиқарувчининг ишлаб чиқарилган спиртнинг умумий ҳажмидаги улуши.

 

Тақсимланган спирт тўғрисидаги маълумотлар Агентлик томонидан ҳисобот чораги бошланишидан камида 5 кун олдин спирт ишлаб чиқарувчиларга тақдим этилади. Ушбу маълумотларда кўрсатилган тақсимот ҳажмлари ишлаб чиқарувчиларнинг контрагентлар билан чораклик (йиллик) спирт олди-сотди шартномаларини тузишга асос бўлади.

 

Спирт ишлаб чиқарувчилар контрагент корхонанинг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб спирт қийматининг камида 50%ини олдиндан тўлов асосида сотиши мумкин.

 

Жорий чоракда ишлаб чиқарувчи томонидан олинмаган (тақсимланган ва қўшимча) спирт ҳажми кейинги чоракка ўтказилмайди. Бунда ишлаб чиқарувчи мазкур чоракда юклаб жўнатилмаган спирт маҳсулоти ҳажми учун олдиндан тўланган тўловни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

 

Агентлик томонидан ҳақиқатда ишлаб чиқарилган спирт ҳажмлари ва унинг айланмаси мониторингини олиб бориш мақсадида спирт ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар Агентликка ҳар ойнинг 3-кунидан кечиктирмасдан ўтган ой учун Низомга иловаларда келтирилган шаклларда маълумотлар тақдим этиб боради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Бухорий.