Соғлиқни сақлаш вазирининг “Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига қўшимча киритиш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди (рўйхат рақами 3355-1, 20.06.2023 йилда рўйхатдан ўтказилган).
Ҳужжатга мувофиқ, “IT-visa”га эга бўлган хорижий фуқаролар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари) тиббий хизматлар учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.06.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.