Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект ПКМ: какой порядок ценообразования предлагают внедрить налоговые органы Нужно ли выдавать кассовые чеки при выездной торговле и службам доставки Будет ли бухгалтер нести ответственность за выполнение требований директора – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro

Жисмоний шахсларни идентификациялаш телефон рақами орқали амалга оширилади

05.09.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.2022 йилдаги “ Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларни идентификациялашнинг Мобил-ID тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 479-сон қарори қабул қилинди.

 

Мазкур ҳужжат билан Мобил-ID тизимида идентификациялаш, тизимдан фойдаланиш ва идентификацияни бекор қилишни тартибга солувчи Низом тасдиқланган бўлиб, унга кўра:

  •  шахсни Мобил-ID тизими  ёрдамида идентификациялаш фуқаронинг хоҳишига кўра давлат хизматлари маркази ёки нотариал идора томонидан (фуқарони юзини рақамли форматда расмга тушириш, электрон шаклда қўл бармоғи изини олиш орқали) ёхуд ЯИДХПнинг мобиль иловаси (фуқарони масофадан биометрик идентификациялаш (Face-ID) усули ёки ID-картадаги электрон рақамли имзони қўллаган ҳолда) орқали амалга оширилади;
  • Мобил-ID тизими орқали идентификациялаш фақатгина жисмоний шахслар учун мўлжалланган;
  • бевосита давлат хизматлари марказлари ёки нотариал идора орқали фуқароларни Mobil-ID тизимида идентификациялаш 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирилмасдан, 2023 йил 1 январдан бошлаб БҲМнинг 2 фоизи миқдорида тўлов ундириш орқали амалга оширилади; ЯИДХПнинг мобиль иловаси орқали мурожаат қилинганда бепул амалга оширилади;
  • Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказиш давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилганда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ўрнатилган тўловнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.
  • Шахс ЯИДХПнинг мобиль иловаси орқали идентификациядан ўтганда мобиль рақам айнан ушбу шахсга тегишли бўлиши лозим,  идентификация давлат хизматлари маркази ёки нотариус орқали амалга оширилганда эса исталган мобиль телефон рақамига боғланади.

 

Mobile-ID тизими фойдаланувчилари кредитлаш соҳасидаги  молиявий хизматлардан ташқари барча давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.08.2022 йилдан кучга кирди.
 

 Собир Нурбердиев.