Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влекут закуп и перевозка товара за пределами Узбекистана Как оформить закуп сельхозпродукции общепиту, если в общем объеме реализации – менее 90% собственной продукции Когда можно применить нулевую ставку НДС

Кадастр муҳандиси институти жорий этилади

25.08.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2023 йилдаги “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни кенг жалб этиш доирасида кадастр соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 411-сон қарори қабул қилинди.

 

2020 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси институти жорий этилди (05.04.2019 йилдаги ПҚ-4270-сон қарор ва 07.12.2020 йилдаги ПҚ-4913-сон қарор).

 

Тажриба-синов доирасида малака шаҳодатномасига эга кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларига кўчмас мулк объектларига бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳуқуқи берилади. Бунда уни тайёрлаш жараёни махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади ҳамда Кадастр агентлиги томонидан мониторинги олиб борилади.

 

Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси ўз фаолиятини юридик шахслар билан меҳнат шартномасини тузиш орқали ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида амалга оширади.

 

Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси институти уй-жой фондига оид кўчмас мулк объектларига нисбатан 2023 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятларида жорий этилади. 2024 йил 1 июлдан бошлаб эса республиканинг барча ҳудудларида жорий этилади.

 

Айрим НҲҲларга қуйидагиларга тааллуқли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

  • кадастр муҳандиси фаолияти билан шуғулланиши мумкин бўлган мутахассислик йўналишларини кенгайтириш;
  • кадастр муҳандислари томонидан шаҳодатнома олиш учун ариза топширишдан малака имтиҳонигача бўлган вақтни қисқартириш;
  • малака имтиҳонини топшириш вақтини узайтириш;
  • кўп йиллик дов-дарахтларга кадастр йиғмажилдини тайёрлаш муддатини белгилаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.08.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова