Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак перейти к налоговым отчетам с my3.soliq.uz Почему предприятия общепита не могут применить отраслевые налоговые льготы и преференции Как применять правила о единицах измерения и упаковке при оформлении электронных документов

Камбағалликни қисқартириш жамғармаси фаолиятининг вазифалари белгиланди

17.03.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2025 йилдаги 158-сон қарори билан Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Президентнинг 23.09.2024 йилдаги ПҚ-330-сон қарорига мувофиқ Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилган, у тўғрисидаги низом ва унинг Васийлик кенгаши таркиби тасдиқланган.

 

Жамғарманинг асосий мақсади – "Камбағал оилалар реестри"га киритилган шахсларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга кўмаклашувчи юридик ва жисмоний шахсларга субсидия, грант ва кредитлар тақдим этиш.

 

2025 йил 1 октябрдан бошлаб Жамғарма маблағлари ҳисобидан фуқароларга нақд пул шаклида бериладиган субсидия, грант ва ссудалар босқичма-босқич ижтимоий карта орқали тақдим этилади.

 

Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги низом қуйидагиларни белгилайди:

  • Жамғармани бошқариш тартиби; 
  • Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари;
  • маблағлардан фойдаланиш йўналишлари;
  • Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назорат.

 

Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари:

  • Давлат бюджетидан ҳар йиллик трансфертлар;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий солиқ бўйича даромадлардан ажратмалар;
  • халқаро молия ташкилотларининг грантлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, бошқа хорижий донорларнинг ихтиёрий ёрдами;
  • жисмоний ва юридик шахсларга берилган кредитлар бўйича олинган суммалар;
  • Жамғарманинг тижорат банкларида ва бошқа молиявий воситаларда эркин маблағларини жойлаштиришдан олинган даромадлар;
  • қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.03.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова