Президент 13.08.2024 йилда "Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби белгиланаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-942-сонли Қонунни имзолади.
Ҳужжатда таъкидланишича, амалиётда юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари учун банк ҳисобрақамларини очишда муаммолар мавжуд, чунки бунинг учун СТИР олиш талаб этилади.
Қонун билан Солиқ кодексига юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларига СТИР бериш тўғрисида қўшимча киритилмоқда.
Бундан ташқари, "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги Қонунга юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини адлия органларида ҳисобга қўйиш имкониятини назарда тутувчи ва ушбу тартибни Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилашни назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 14 августдан кучга кирган.
Лола Абдуазимова