Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли оформлять акт закупки в электронной форме Какой первичный документ составить, если счет-фактура «опаздывает» Как составлять отчет о финансовых результатах по НСБУ

КСЗ ташкил этиш – Халқ депутатлари Кенгашлари қарори бўйича

13.03.2020

Читать на русском языке

Кичик саноат зоналари фаолиятини ташкил этишнинг янги тартиби тасдиқланди. Илгари амал қилган тартиб ўз кучини йўқотди (9.03.2020 йилдаги 134-сон ВМҚга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, 21.06.2019 йилдаги ПҚ-4363-сон қарорга мувофиқ кичик саноат зоналари (КСЗ) иштирокчилари учун янги қоидалар белгиланган. Шу муносабат билан КСЗ ташкил этиш ва унинг иштирокчиларини танлаш механизми бирмунча ўзгартирилди. Қисқача баён этилганда механизм қуйидаларни ўз ичига олади.

 

Танлаб олинган инвестиция лойиҳасини КСЗ ҳудудида амалга ошириш учун ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарор Маъмурий кенгаш – туман ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат коллегиал органнинг баённомаси шаклида расмийлаштирилади. Маҳаллий ҳокимият органи томонидан ер участкасини ажратиш ҳақида алоҳида қарор қабул қилиниши талаб этилмайди.

 

Янги КСЗ ташкил этиш ва фаолият кўрсатаётган КСЗ ҳудудининг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорлар Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган ҳолда, вилоят (Тошкент шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари (илгари – вилоят ҳокимиятлари) томонидан қабул қилинади. Ушбу қарорлар КСЗнинг кадастр ва ер тузиш ҳужжатларини тайёрлаш, бош режасини ишлаб чиқиш, тадбиркорлик субъектларига саноат ишлаб чиқаришини ҳамда унга хизмат кўрсатувчи инфратузилмани ташкил қилиш учун КСЗ ҳудудида ер участкасини бериш учун асос бўлади.

 

Маъмурий кенгаш Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига, шунингдек тегишли халқ депутатлари Кенгашларига қуйидаги ҳужжатлар тўпламини киритади:

  • янги КСЗ ташкил этиш ёки фаолият кўрсатаётган КСЗ ҳудудларининг чегараларини ўзгартириш заруратини асослайдиган таҳлилий маълумот;
  • ер участкасининг чегаралари ва майдонлари тўғрисидаги маълумот, шунингдек негизида янги КСЗ ташкил этиш ёки ер участкаларини фаолият кўрсатаётган КСЗ таркибига киритиш режалаштирилаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва бўш турган ер участкаларининг рўйхати;
  • КСЗ ҳудудининг муҳандислик-техник коммуникацияси ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси мавжудлиги, инфратузилма объектларини қуриш бўйича ҳисоб-китоблар ва молиялаштириш манбалари тўғрисида маълумотлар.

 

Инвестиция лойиҳалари икки ойда камида бир марта ўтказиладиган танлов асосида танлаб олинади. Қуйидагилар лойиҳаларни КСЗ ҳудудида жойлаштиришнинг асосий мезонлари ҳисобланади:

  • белгиланадиган тармоқ хусусиятига мувофиқ саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
  • янги иш ўринларини ташкил қилиш;
  • пул билан ифодаланадиган қийматга эга бўлган инвестицияларни киритиш. Инвестициялаш шакли – қонун ҳужжатларига зид бўлмаган исталган шаклларда;
  • муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларини қўллаган ҳолда, замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни жорий этиш асосида импорт ўрнини босадиган ва (ёки) экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар турлари, материаллар ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.

 

Бўлажак инвестор танловда иштирок этиш учун бевосита келиб ёки почта (хабардор қилган ҳолда буюртма хати) орқали КСЗ дирекциясига инвестиция буюртманомасини иккита муҳрланган конвертларда тақдим этади. Инвестиция буюртмасига қуйидагилар илова қилинади:

  • таклиф этилаётган инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси;
  • инвесторнинг охирги уч йил (мавжуд бўлганда) давомидаги молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида маълумот;
  • талабгорнинг кўрсатилган соҳада иш тажрибаси ҳақида маълумот.

 

Инвестиция буюртманомалари солинган конвертлардан бири Маъмурий кенгаш йиғилишида очилади. Иккинчиси ишчи органда сақланади ва инвестиция лойиҳалари мазмуни бўйича мунозарали ҳолатлар вужудга келганда очилади. 

 

Яратиладиган янги иш ўринлари сони, рақобатбардош, харидоргир, талабгир маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг технологик изчил занжирини ташкил этиш ҳисобга олинган ҳолда энг жозибадор инвестиция буюртманомаси энг яхши инвестиция лойиҳаси деб тан олинади.

 

Дирекция инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битим имзоланган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида тадбиркорлик субъектини КСЗ иштирокчиси сифатида рўйхатга олади ва гувоҳнома беради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.03.2020 йилдан кучга кирди.


Ленара Хикматова.