Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2025 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 320-сон қарори қабул қилинди.
Президентнинг 05.03.2025 йилдаги ПФ-43-сон Фармонига мувофиқ Кадастр агентлиги ҳузуридаги Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази ташкил этилган.
Ҳужжат билан Миллий марказ тўғрисида Низом тасдиқланган бўлиб, унда қуйидагилар белгиланган:
- марказнинг вазифалари, функциялари ва ҳуқуқлари;
- унинг бўлинмалари ва раҳбариятининг мажбуриятлари;
- қуйидаги тартиблар:
- марказнинг етакчи ташкилотлар билан ҳамкорлиги;
- молиялаштириш, моддий-техник таъминлаш;
- ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш.
Миллий марказнинг асосий вазифалари:
- кўчмас мулк объектларининг бозор баҳосига яқин бўлган қийматини оммавий баҳолаш орқали аниқлаш;
- оммавий баҳолашнинг электрон маълумотлар базасини яратиш, юритиш ва янгилаб бориш, оммавий баҳолаш натижаларини ушбу базага киритиш;
- кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолаш билан боғлиқ маълумотларни ўрганиш, тўплаш ва қайта ишлаш асосида кўчмас мулк бозорини мониторинг ва таҳлил қилиш.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.05.2025 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова