Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возврата

Кўприклардан фойдаланиш учун масъуллар белгиланди

09.10.2017

 

Президентнинг 4.10.2017 йилдаги ПҚ-3309 «Автомобиль йўллари кўприклари, йўл ўтказгичлар, ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

 «Кўприкқурилиш» трести» УК («Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тизимидаги корхона) узунлиги 500 погон метрдан ортиқ бўлган автомобиль йўллари кўприклари, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотлардан фойдаланиш бўйича ваколатли ташкилот этиб тайинланди.

 

Унинг таркибида қуйидагилар ташкил этилади:

  • иккита ихтисослаштирилган филиал — автомобиль йўллари кўприклари, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 1- ва 2-кўприк қурилиши отрядлари;
  • минтақавий тузилмавий бўлинмаларга эга бўлган автомобиль йўллари кўприклари, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотлардан фойдаланиш бўйича унитар корхона;
  • «Автомобиль йўллари кўприклари, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни лойиҳалаш институти» УК;
  • «Автомобиль йўллари кўприклари, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси» УК;
  • «Қурилиш сифати бўйича лаборатория» УК;
  • ««Кўприкқурилиш» трести УКнинг 13-сон Кўприк қурилиши отряди ишлаб чиқариш базасида «Темирбетон буюмлари ва бошқа конструкциялар қуриш заводи» УК;
  • «Махсус темирбетон буюмлари ва бошқа конструкциялар ишлаб чиқариш заводи» УК («Мехмост» АЖни қайта ташкил этиш йўли билан).

 

Қарор билан қатор бошқа ташкилий масалалар ҳам тартибга солинди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 5.10.2017 йилда кучга кирди. 

  
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

  
Олег Заманов,

экспертимиз.