Улар тўғрисидаги намунавий низом Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 687-сон қарори билан тасдиқланган.
Васийлик кенгаши – бу маданият ва санъат муассасаларининг вазифалари ва муаммоларини ҳал этишга жамоатчиликни жалб этиш, бюджетдан ташқари маблағларни жалб этишда уларга кўмаклашиш, пулли хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида ташкил этиладиган жамоатчилик-маслахат органи.
Ушбу ҳолда театрлар, цирклар, филармониялар, концерт ташкилотлари (профессионал ижодий жамоалар, мусиқа жамоалари, ансамбллар ва шу кабилар), маданий-маърифий муассасалар (маданият марказлари, музейлар, бадиий галереялар (кўргазмалар), кўргазма заллари), идоравий мансублигидан қатъи назар моддий маданий мерос объектлари ва архитектура ёдгорликлари хусусида сўз боряпти.
Васийлик кенгаши таркиби муассасанинг раҳбари томонидан тасдиқланади. Унга давлат ташкилотлари, ННТ, хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари, шунингдек, бошқа манфаатдор шахслар кириши мумкин. Маданият ва санъат муассасаси раҳбари кенгаш аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Кенгаш юридик шахс ҳисобланмайди, жамоатчилик асосида иш кўради, барча аъзоларининг ихтиёрий иштирок этиши ва тенг ҳуқуқлилиги принциплари асосида ташкил этилади. Кенгашнинг сон таркиби (агар унинг низомида ўзгача ҳол белгиланмаган бўлса) регламентлаштирилмайди, таркиби ва раҳбариятдаги ўзгаришлар, қоидага кўра, бир йилда бир марта ўтказилади.
Кенгаш мажлислари заруратга кўра, бироқ ярим йилда камида 1 марта ўтказилади ва унинг аъзоларининг камида 2/3 қисми ҳозир бўлса, у ҳуқуқий ваколатли бўлади (кворум). Қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади, маблағлар тушуми ва харажатларнинг йиллик молиявий режасини тасдиқлаш масалалари бўйича эса - ҳозир бўлган аъзоларининг 2/3 қисмининг овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда - раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади. Мажлис баённомаларининг электрон версиялари маданият ва санъат муассасасининг сайтида эълон қилинади.
Васийлик кенгаши бир йилда камида бир марта муассаса раҳбарининг қабул қилинган қарорлар ижроси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботини эшитади. Жалб этилган маблағлар ва бошқа кўмаклашиш маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш учун молиявий назоратнинг ваколатли органи - молиявий тафтишчи ёки назорат-тафтиш комиссияси ташкил этади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.08.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.