Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какой ГТД учесть для определения покупной стоимости импортируемых лекарств Как отчитаться по холодной воде за апрель 2025 года Если возникают сложности с участками сельхозназначения в налоговой отчетности Как производить и учитывать выплаты по возмещению вреда здоровью работника Как рассчитать НДС налоговому агенту при приобретении товаров (услуг) от иностранных лиц

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси функциялари кенгайтирилмоқда

06.07.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.2023 йилдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданий мерос соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятига оид Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 271-сон қарори қабул қилинди.

 

Ўзгартиришларга мувофиқ:

  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси қуйидаги қўшимча функцияларни амалга оширади:
    • Маданий мерос агентлиги фаолиятини ривожлантириш бўйича тавсиялар бериш;
    • Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг ҳар йиллик манзилли рўйхатини кўриб чиқиш ҳамда келишиш;
    • Маданий мерос агентлиги тизимидаги ташкилотларнинг раҳбарлари фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари (индикаторлари)ни мониторинг қилиб бориш.
  • Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси Бош вазир томонидан тасдиқланади;
  • Республика болалар кутубхонаси Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлигидан Жамғарма тизимига ўтказилмоқда.

 

Бундан ташқари, ЮНЕСКО ишлари Миллий комиссиянинг янги таркиби тасдиқланмоқда: Жамғарма раиси лавозими бўйича Миллий комиссия раиси этиб белгиланмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.07.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.