Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда можно не относить на себестоимость продукции амортизацию производственных ОС Почему налоговое ведомство так избирательно признает налоговые льготы Что делать работодателю, если работника привлекают к уголовной ответственности

Маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади

22.05.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2024 йилдаги “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 291-сон қарори қабул қилинди.

 

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади ва “Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармасини Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг бюджетидан молиялаштириш тўхтатилади.

 

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган “Навбаҳор” санаторийси дам олиш маскани “Алоқа Банк”дан олинган кредитнинг қолган қисмини тўлаш мажбурияти билан биргаликда Уюшмага бепул берилади.

 

Икки ой мобайнида Уюшмага маҳаллалар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан аҳоли мурожаатларини қабул қилиш учун “Саll-марказ”ни очиш топширилди.

 

Уюшма ҳузурида медиа-маркази, пресс-клуб ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси тизими ходимлари учун ўқув-услубий марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

 

Маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Уни шакллантириш манбалари:

  • ҳар йили ўтказиладиган умумхалқ хайрия ҳашаридан тушадиган тушумларнинг 10 фоизи;
  • маҳалла тизими ташкилотлари соф фойдасининг 10 фоизи;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ва бошқалар.

 

Жамғарма маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:

  • маҳаллалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳалла тизимини ривожлантириш;
  • обод ва хавфсиз қўшничилик тамойилини амалга ошириш;
  • “Маҳалла еттилиги” аъзоларини рағбатлантириш ва уларнинг малакасини ошириш ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.05.2024 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова