Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влекут закуп и перевозка товара за пределами Узбекистана Как оформить закуп сельхозпродукции общепиту, если в общем объеме реализации – менее 90% собственной продукции Когда можно применить нулевую ставку НДС

Махсус қабулхонада бўлганлик учун қандай ҳақ тўланади

20.07.2018

Читать на русском языке


Ушбу шарҳда маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тафсилотлари очиб берилган (ВМнинг 13.07.2018 йилдаги 535-сон қарори).

 

Маълумот учун: маъмурий қамоққа олиш – маъмурий жазо тури бўлиб, у шахсни жамиятдан вақтинча ажратиб қўйиш шароитларида сақлашдан иборат ва 3 суткадан 15 суткагача бўлган муддатга қўлланилади*. У МЖТКнинг 25 та моддаси бўйича қўлланилиши мумкин**.

 

«Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ маъмурий қамоққа олинган шахсдан махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар суткасига ЭКИҲнинг 15%и миқдорида ундирилади (материал эълон қилинган пайтда – 27 645 сўм). Бунда шахс ўз хоҳишига кўра ягона тариф сеткаси бўйича камида 1-разряддаги иш ҳақи (материал эълон қилинган пайтда – 456 326,8 сўм) тўланадиган меҳнатга жалб этилиши мумкин. 

 

Маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонага олиб келинган куни унга нисбатан йиғмажилд юритилади. Шахс ишлашга розилик берганда унга меҳнатга жалб этиш варақаси қўшиб юритилади, унда озод бўлгунга қадар ҳар бир иш куни қайд этиб борилади.  

 

Махсус қабулхонанинг ҳисоб рақамига тушган пул маблағлари маъмурий қамоққа олинган шахсни унда сақлаш билан боғлиқ харажатларни (материал эълон қилинган пайтда улар 82 935 сўмдан 414 675 сўмгача бўлиши мумкин) ва яшаш жойига етиб олиши учун йўл харажатларини тўлиқ қопласа, фуқарога харажатларни тўлиқ қоплаганлиги тўғрисида маълумотнома берилади. Маблағлар қолдиғи эса унинг номига очилган махсус банк ҳисобварақларига ўтказилади.  

 

Шахс меҳнатга жалб этилмаган ёхуд унинг иш ҳақи юқорида кўрсатилган харажатларни қопламаган бўлса, озод этилганидан сўнг 1 банк куни мобайнида тегишли тўловларни ихтиёрий равишда тўлаши лозимлиги тўғрисида ёзма билдириш берилади. Бунда нафақат маъмурий қамоққа олинган шахслар, балки ёзма аризага кўра уларнинг яқин қариндошлари, шунингдек бошқа шахслар ҳам пул тўлаши мумкин.

 

Озод этилганидан сўнг 1 банк куни мобайнида харажатларни тўламаган тақдирда махсус қабулхона маъмурияти уларни суд тартибида ундириш чораларини кўради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.


* Фавқулодда ҳолат тартиби шароитида жамоат тартибига тажовуз қилганлик учун (МЖТКнинг 205-моддаси) 30 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинланиши мумкин.

** МЖТКнинг 47, 56, 60, 61-2, 116-1, 116-2, 131, 136, 137, 183, 184-1, 184-3, 187, 194, 195, 196-1, 201, 202-1, 204, 205, 210-1, 225-1, 237, 240, 241-моддалари..



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_