Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли оформлять акт закупки в электронной форме Какой первичный документ составить, если счет-фактура «опаздывает» Как составлять отчет о финансовых результатах по НСБУ

Махсус транспортни ўтказиб юбордингизми – жарима солинмайди

22.07.2020

Читать на русском языке

 

МЖТКга киритилган тузатишлар билан ҳайдовчиларнинг тезкор ва махсус хизматлар транспортлари билан ўзаро муносабатлари тартибга солинди (21.07.2020 йилдаги ЎРҚ-629-сон Қонунга қаранг).

 

Тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигнал билан яқинлашиб келаётган транспорт воситалари тўсиқсиз ўтиб кетишга ҳақлидир. Улар яқинлашганда қолган ҳайдовчилар йўл беришлари шарт (Йўл ҳаракати қоидаларининг 26-банди).

 

Айрим ҳолатларда қоидаларни бузмай туриб йўл беришнинг имкони бўлмайди, ҳайдовчи йўл бериш учун, масалан, тўхташ чизиғини ёки йўл ўртасидаги чизиқли белгини кесиб ўтишга мажбур бўлади. Бироқ бундай ҳуқуқбузарликлар камерада қайд этилади ва автомобиль ҳайдовчиларига жарима ёзилади. Ҳайдовчи шундай ҳолатда қоладики, у жарима тўлаб зарар кўрмаслик учун махсус автомобилга йўл бермасликни танлашга мажбур бўлади. Бу, ўз навбатида, махсус хизматлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.

 

Тузатишлар билан ушбу ҳолат бартараф этилди – ҳайдовчилар бундай вазиятда жавобгарликдан озод этилади. Мазкур ҳолатда камерада қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик зарурат туфайли содир этилган ҳисобланади. Бундай иш кўрилиши МЖТКнинг 271-моддасига мувофиқ тўхтатилади.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари пойтахт ИИББ томонидан махсус транспорт яқинлашганда ҳайдовчилар ўзларини қандай тутишлари кераклиги тушунтириб ўтилган эди.

 

Шу билан бирга, тўсқинлик қилиш ёки авария ҳолатига сабабчи бўлиш, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига чиқиб кетиш ҳолатлари маъмурий жарима қўлланилганидан кейин ҳайдовчилар томонидан бир йил ичида такроран содир этилганлиги учун жарима миқдори (МЖТКнинг 1285-моддаси 3-қисми) 20 БҲМдан 25 БҲМгача оширилди. Бунда қуйидагиларни таъкидлаш жоиз:

а) бунинг учун альтернатив жазо чораси сифатида, илгаригидек, 1 йил муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш назарда тутилган;

б) биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги учун жарима миқдори ўзгартирилмади ва қуйидаги миқдорларни ташкил этади: 

  • тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигнал билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит берганлик учун – 5 БҲМ;
  • йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиш, худди шунингдек авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлган, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун – 10 БҲМ.    

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 22.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.