Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже автомобиля физлицу В течение скольких лет можно переносить убыток прошлых лет при расчете налога на прибыльКак рассчитать акцизный налог Как взыскать с работника материальный ущерб Как взыскать с работника материальный ущерб

Маиший чиқиндилар қандай ташилади

18.11.2019

Читать на русском языке

 

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Маиший чиқиндиларни ташиш қоидалари тасдиқланди (рўйхат рақами 3195, 8.11.2019 й).

 

Ҳужжат 2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси доирасида ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан қабул қилинган.

 

Маълумот учун:

  • қаттиқ маиший чиқиндилар - жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда юридик шахсларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи органик ва ноорганик чиқиндилар, шунингдек уларнинг ҳудудида ва ободонлаштириш объектларидаги табиий жараёнлар натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар (озиқ-овқат ва ўсимлик чиқиндилари, тўқимачилик маҳсулотлари, ўраш-жойлаш (қадоқлаш) материаллари, шиша, резина, қоғоз, пластмасса, ёғоч чиқиндилари, ўзининг фойдаланиш хусусиятларини йўқотган уй-рўзғор буюмлари, супуринди, шунингдек қаттиқ ёқилғида ишловчи маиший печкалар ва иситиш буғқозонларидан фойдаланиш натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар);
  • суюқ маиший чиқиндилар - жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда юридик шахсларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар (оқова сувлар, чиқинди тўкиладиган ўралар ва септикларда йиғилган турли хил суюқ чиқиндилар, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган ювинди чиқиндилари, марказлашмаган канализациянинг нажас чиқиндилари);
  • йирик габаритли маиший чиқиндилар - жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскирган мебеллар, маиший техникалар (совуткичлар, кир ювиш машиналари, телевизорлар ва шу кабилар), ташкилий техникалар (компьютерлар, принтерлар ва шу кабилар), техник ускуналар, автотранспорт воситаларини алмаштириш натижасида ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндилар, шунингдек дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришда ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, кесиш ишлари қолдиқлари, барглар ва бошқалар) ва ўлчамлари бўйича 0,75 куб.м ҳажмли контейнерларга жойлаштиришнинг имкони бўлмаган қурилиш чиқиндилари.

 

Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш режали (жадвалга асосан) ёки режадан ташқари (истеъмолчи буюртмасига асосан, алоҳида тўлов эвазига) бўлиши мумкин. Режадан ташқари тартибда суюқ ва йирик габаритли маиший чиқиндилар, чорвачилик, қурилиш чиқиндилари, тупроқ, шунингдек дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, кесиш ишлари қолдиқлари, барглар ва бошқалар) ва смётни олиб чиқиб кетиш амалга оширилади.

 

Хизмат кўрсатувчи ташкилот қаттиқ маиший чиқиндиларнинг узлуксиз олиб чиқиб кетилишини ташкил этиш мақсадида:

  • ихтисослаштирилган транспортнинг  ҳаракат йўналишларини белгилайди;
  • ихтисослаштирилган транспортнинг экипажига  хавфсизлик техникаси, саноат ва ёнғин хавфсизлиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, шунингдек экологик назорат бўйича йўриқнома ва тушунтиришлар беради;
  • ишчи ходимларни махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа жамоавий, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлайди;
  • ҚМЧни олиб чиқиб кетиш бўйича йўналиш чизмаси ва жадвалига риоя қилиниши юзасидан мониторингни амалга оширади.

 

Ихтисослаштирилган транспорт йўналиш чизмаси ва ҳаракат жадвалини ишлаб чиқишда қуйидагилар инобатга олинади:

  • ихтисослаштирилган транспорт воситаларида ҳаракатланишда йўлдан ва юк кўтариш имкониятидан унумли фойдаланиш коэффициентининг максимал даражасига эришиш;
  • қаттиқ маиший чиқиндиларни транспорт ҳаракати серқатнов бўлган кўчалардан олиб чиқиб кетиш сутканинг тунги пайтларида амалга оширилиши;
  • турар жой ва нотурар жой объектлар йўналишларини бирлаштириш;
  • қайта юклаш ёки зарарсизлантириш объектларига олиб борувчи ҳар бир йўналишни имкон қадар мақбул йўллар бўйича белгилаш.

 

Қаттиқ маиший чиқиндилар ихтисослаштирилган транспорт воситаларида ташилади, йирик габаритли маиший ва қурилиш чиқиндилари, шунингдек дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндилар бундан мустасно. Ихтисослаштирилган транспортга бўшатиш техник механизмлар (манипуляторлар) ёки зарурат бўлганда экипаж аъзолари томонидан қўл кучи билан амалга оширилади. Контейнерлар тўлиқ, қолдиқсиз тозалангандан кейин санитария талабларига мувофиқ дезинфекция қилиниши керак.

 

Ихтисослаштирилган транспорт воситаларининг ҳар бир қатнови тўғрисидаги маълумотлар ип ўтказиб тикилган журналда ёки электрон шаклда қайд этиб борилади.

 

Суюқ маиший чиқиндиларни бўшатиш ва ташиш шу мақсадлар учун мўлжалланган ихтисослаштирилган транспорт воситасида (ассенизация транспорт воситасида) амалга оширилади. Бунда техника хавфсизлиги қоидаларига алоҳида эътибор берилиши лозим: транспорт воситаси ва экипаж аъзосининг чиқинди йиғиладиган ўрага хавфсиз яқинлашиш масофаси, ҳимоя воситаларидан (респираторлардан) фойдаланиш, қўл тормози ва тормоз мосламаларидан фойдаланиш, шланглар, насослар, бошқа техника ва туташ ҳудудни тозалаш. Суюқ маиший чиқиндиларни бу мақсадлар учун мўлжалланмаган ва носоз транспортда ташиш тақиқланади.

 

Махсус ажратилган майдончаларда тўпланган йирик габаритли маиший чиқиндилар уларнинг тўпланиш меъёрларига мувофиқ, бироқ ҳар ойда камида 2 марта олиб чиқиб кетилиши зарур.

 

Полигон ҳудудига кираётган ва чиқиб кетаётган ихтисослаштирилган транспорт  кириш/чиқиш пунктида махсус назорат-дезинфекция ҳудудидан ўтади, оғирлиги тарозида юк билан ва юксиз тортилади. Маълумотлар йўл варақалари ҳамда ип ўтказиб тикилган журналда ёки электрон шаклда қайд этиб борилади. Экипаж юкловчиларининг полигон ҳудудига киришлари тақиқланади, улар транспорт воситасининг қайтишини полигоннинг маиший хоналарида кутишади.

 

Хизмат кўрсатувчи ташкилот маиший чиқиндиларни ташишда атроф муҳитнинг чиқиндилар билан ифлосланишини олдини олиш чораларини кўриши зарур. Маиший чиқиндиларни аҳоли яшаш пунктлари ерларига, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш объектларига ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарар етказиш таҳдиди келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа жойларга кўмиб ташлаш тақиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.11.2019 йилдан кучсга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.