Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда можно не относить на себестоимость продукции амортизацию производственных ОС Почему налоговое ведомство так избирательно признает налоговые льготы Что делать работодателю, если работника привлекают к уголовной ответственности

Маиший зўравонлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

13.04.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 11.04.2023 йилдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-829-сон Қонун имзоланди

 

Ҳужжат билан хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ҳуқуқ ва манфаатларини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш масалаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

 

Хусусан, маиший (оилавий) зўравонлик учун жавобгарлик белгиланмоқда:

  • маъмурий жавобгарлик, максимал жазо чораси: БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ;
  • жиноий жавобгарлик, максимал жазо чораси: 10 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси. Маиший зўравонликнинг оғир турлари учун жавобгарлик 14 ёшдан белгиланмоқда.

 

Шунингдек, қуйидаги ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда:

  • шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш (илгари жабрланувчи тариқасида фақат аёл киши тан олинган, эндиликда эркак кишининг ҳам жинсий эркинлиги ҳимояланмоқда)
  • тазйиқни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш;
  • шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш.

 

Эндиликда жиноятга тайёргарлик кўрганлик ҳамда жиноят содир этишга суиқасд қилганлик учун жазонинг муддати ёки миқдори ушбу энг кўп жазонинг тўртдан уч қисмидан ошмаслиги кераклиги тўғрисидаги қоида қуйидаги жиноятларга нисбатан хам татбиқ этилмайди:

  • ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига тегиш ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш;
  • ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш;
  • вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этиш;
  • вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилиш, фоҳишахоналарни ташкил этиш ёки сақлаш.

 

Юқоридаги жиноятлар ҳамда 18 ёшга тўлмаган шахсни жинсий алоқада бўлиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда жинсий алоқа қилишга мажбур этганлик жиноятини содир этган шахсларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш чораси қўлланилмайди.

 

Қуйидаги жиноятларга жазо чоралари кучайтирилмоқда:

  • аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлашга – БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади;
  • номусга тегиш – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

 

 

Қуйидаги тарзда номусга тегиш жиноятини содир этганлик учун жазо чоралари кучайтирилмоқда:

  • ногиронлик белгисига эга эканлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса (8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш);
  • 18 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан (илгари шахснинг 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда);
  • собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёхуд умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан;
  • жабрланувчини тарбиялаш, ўқитиш ва (ёки) унга ғамхўрлик қилиш мажбуриятларини бажараётган шахс томонидан, шунингдек жабрланувчига қараб туриш мажбуриятлари қонун билан зиммасига юклатилган таълим, тарбия, даволаш ёки бошқа муассасанинг ходими томонидан (10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш).

 

Шунингдек, юқоридаги ҳолатларда жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондирганлик учун ҳам жазо чоралари кучайтирилмоқда.

 

Шунингдек, ҳақ тўланадиган мажбурий ишларга жалб этиш маъмурий жазо чораси киритилмоқда. Ушбу турдаги жазо 8 соатдан 240 соатгача қўлланилади. Ушбу жазо қуйидаги шахсларга нисбатан қўлланилмайди:

  • пенсия ёшига етган шахсларга;
  • 18 ёшга етмаган шахсларга;
  • ҳомиладор аёлларга;
  • 3 ёшгача фарзанди бор аёлларга;
  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахсларга;
  • доимий ишга эга шахсларга;
  • ҳарбий хизматчиларга

 

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахслар иш ҳақининг эллик фоизи алимент мажбуриятлари бўйича қарзни тўлашга йўналтирилади

 

Ўзбекистон Республикаси фуқаросига алимент тўлаш бўйича мажбуриятларга эга бўлган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш қўлланилмайди

 

Шунингдек, қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилмоқда:

  • шаҳвоний шилқимлик қилиш, яъни шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, шахснинг ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта содир этиш (БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача жарима ёки 5 суткагача маъмурий қамоқ)
  • ота-она яшаш жойида вақтинча бўлмаганда ёхуд улар ўз ота-оналик мажбуриятларини бажара олмайдиган давр учун вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш бўйича мажбуриятларини бажармаслиги учун (БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима).

 

Қўлланилган жазо чорасидан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ҳамда ўзига нисбатан амнистия ёки афв этиш акти қўлланилганлигидан қатъи назар, қасддан одам ўлдирганлик, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахснинг номусига текканлик ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсни жинсий алоқада бўлиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда жинсий алоқа қилишга мажбур этганлик, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилганлик ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик ёхуд унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик, вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирганлик, худди шунингдек уни тайёрлаганлик, тарқатганлик, реклама қилганлик, намойиш этганлик ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этганлик, вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилганлик, фоҳишахоналарни ташкил этганлик ёки сақлаганлик, терроризм учун илгари ҳукм қилинган шахсларнинг таълим, тарбия, болалар соғломлаштириш, спорт ва ижодий ташкилотларида ишлаши ҳамда болалар билан бевосита ишлашни назарда тутувчи фаолият турлари билан шуғулланиши тақиқланмоқда.

 

Эндиликда ота-она 3 ойдан ортиқ муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганида ўз боласига васий ёки ҳомий тайинлаш чораларини кўриши шарт.

 

Ота-она уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганида ўз боласини қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг васийлигида ёки ҳомийлигида ва назорати остида қолдириши шарт.

 

Таъқиб этиш ҳам тазйиқ турига киритилди.

 

Маълумот учун: таъқиб этиш – жабрланувчининг хоҳиш-иродасига қарши, унинг икки ёки ундан ортиқ марта қаршилик кўрсатганлигига ёхуд огоҳлантирганлигига қарамай содир этиладиган, жабрланувчини қидиришда, у билан оғзаки, телекоммуникация тармоқлари воситасида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ёки бошқа усулларни қўллаш йўли билан мулоқотга киришишда, унинг иш, ўқиш ва (ёки) яшаш жойига боришда ифодаланган ҳамда жабрланувчида ўз хавфсизлиги учун хавотирлик қўзғатадиган ҳаракатлар.

 

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг худудий тузилмалари фуқаролик ва маъмурий судларга хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бериладиган аризалар,  шикоятлар ва даъволар киритганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.04.2023 йилда кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.