Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возврата

Мактабларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан қандай фойдаланилади

06.05.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2021 йилдаги 243-сон қарори билан Халқ таълими тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомда қуйидагилар акс эттирилган:

  • жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгилаш тартиби;
  • жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартиби;
  • жамғарма маблағларининг харажатлари ижросини назорат қилиш тартиби.

 

Ҳужжатда белгиланишича, 2021 йилдан бошлаб мактаблардаги кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчилар (барча 1-11 синф ўқувчиларининг 15%идан кўп бўлмаган қисми) замонавий ягона мактаб формаси тўпламлари билан бепул таъминланади.

 

Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:

  • давлат таълим муассасалари ва ташкилотларининг кўчмас мол-мулкини ижарага беришдан тушган маблағлар;
  • ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича қўшимча таълим беришдан олинган даромадлар;
  • давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • вақтинча бўш турган миллий валютадаги маблағларни тижорат банклари  депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
  • муассаса ва ташкилотларнинг илмий, педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ходимларининг лавозим маошига белгиланган қўшимча ҳақни молиялаштириш учун ажратилган маблағларнинг молия йили якунига қадар ишлатилмай қолган бюджет маблағлари;
  • халқаро молия институтлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
  • қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.

 

Халқ таълими вазирлигига бир ой муддатда қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилди:

  • биринчи синф ўқувчилари ҳамда касаллиги туфайли якка тартибда уйида таълим оладиган ногирон болалар учун бериладиган ўқув қуроллари тўплами билан текин таъминлаш тартиби;
  • кам таъминланган оилаларга мансуб 1-11 синф ўқувчиларини мактаб формаси тўпламлари билан текин таъминлаш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.