Президентнинг 29.01.2019 йилдаги «Сиёсий фанлар соҳасида кадрларни тайёрлаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4139-сон қарори қабул қилинди.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида «Сиёсатшунослик» кафедраси тузилиб, фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди. 2019/2020 ўқув йили бошлангунига қадар кафедра соҳадаги маҳаллий ва хорижий етакчи мутахассислар билан таъминланади.
Келгуси ўқув йили учун қабул квоталари қуйидаги миқдорда белгиланди:
- «Сиёсатшунослик» йўналиши бўйича бакалаврлар – 20 киши, ш.ж. давлат гранти бўйича – 5 киши;
- «Амалий сиёсатшунослик» мутахассислиги бўйича магистрлар – 10 киши, ш.ж. давлат гранти бўйича – 2 киши;
- «Сиёсий фанлар» фан тармоғи ихтисосликлари бўйича таянч докторантурада – 4 киши, докторантурада – 2 киши.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.01.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.