Президент томонидан 30.01.2025 йилдаги «Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-33-сонли қарор имзоланди.
Эндиликда:
- давлат органи қарори ёки унинг мансабдор шахси ҳаракати (ҳаракатсизлик) устидан берилган аризани маъмурий судларда кўришда мансабдор шахс ёки унинг вакили зарур тушунтиришлар бериш учун суд муҳокамасида иштирок этиши шарт ҳисобланади;
- давлат органи мансабдор шахси ёки уни тақдирда, мансабдор шахсга нисбатан суд жаримаси қўлланилади.
Маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитиш институти ҳам жорий этилмоқда, унда аризачининг талаблари аниқланади ва аризадаги камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилади. Дастлабки эшитиш муддати 20 кун.
Бундан ташқари, судга ҳурматсизлик ва унинг ажримларини бажармаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилганда, маъмурий суд ишни мустақил равишда кўриб чиқиши мумкин.
Шунингдек, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг янги таҳририни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.
Маълумот учун: Кодекснинг биринчи таҳрири 2018 йилда қабул қилинган.
2025 йил 1 майдан бошлаб тадбиркорлик субъекти солиқ қоидабузарликларини тан олганида, солиқ органи томонидан унинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тартиби жорий этилади.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасида маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчилигини такомиллаштириш концепсияси ҳам тасдиқланди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.01.2025 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев