Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли оформлять акт закупки в электронной форме Какой первичный документ составить, если счет-фактура «опаздывает» Как составлять отчет о финансовых результатах по НСБУ

Маънавий-маърифий ишлар учун кўкрак нишони топширилади

06.05.2019

Читать на русском языке

Президент 3.05.2019 йилдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–4307-сон қарорни имзолади.

 

Ҳужжат билан Республика маънавият ва маърифат кенгаши (3.09.1999 йилдаги ПФ–2385-сон Фармонга қаранг, бундан кейин – Республика кенгаши) фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди, Ўзбекистон Республикасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

 

Белгиланган тартибга мувофиқ:

  • Республика кенгашининг йиғилиши бир йилда 1 марта унинг раиси, бошқа вақтларда эса заруратга қараб раиснинг ўринбосарлари томонидан ўтказилади;
  • ҳудудий кенгашларнинг йиғилишлари ҳудудий кенгашлар раислари томонидан ҳар ярим йилда 1 марта ўтказилади.

 

Республика маънавият ва маърифат маркази (бу ерга қаранг, бундан кейин – Марказ) Республика кенгашининг, унинг ҳудудий бўлим ва бўлинмалари тегишли ҳудудий кенгашларнинг ишчи органлари ҳисобланади.

 

Марказга қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди:

  • Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси лойиҳаси;
  • Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитнинг ҳолатини аниқлаш ва манзилли соғломлаштириш методикаси лойиҳаси;
  • таҳлил натижаларини «маҳалла–туман–вилоят–республика» принципи асосида ҳудудлар кесимидаги ижтимоий-маънавий муҳит харитасида акс эттириш тартиби;
  • ижтимоий, иқтисодий ва психологик муаммоларни бартараф этишга қаратилган мақсадли ва манзилли тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширишга доир тавсиялар;
  • аҳолининг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга йўналтирилган инновацион методларни яратиш, илмий-амалий дастурларни амалиётга жорий этиш механизми.

 

Марказ ҳузурида ННТ шаклидаги «Маърифат» тарғиботчилар жамияти таъсис этилди, у давлат субсидияси шаклида қўллаб-қувватланади.

 

«Маънавият фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилди. У маънавий-маърифий ишларни амалга оширишдаги, юксак ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришдаги самарали меҳнати ва ибратли фаолияти учун давлат органлари ва ташкилотлар ходимларига топширилади.

 

Константин Мосин.