Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

“Менинг боғим” лойиҳаси қандай молиялаштирилади

03.04.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2024 йилдаги 156-сон қарори билан жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқилган “Менинг боғим” лойиҳаларини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тасдиқланди.

 

Қонунчиликка асосан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда Республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи “яшил боғ” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш учун “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқилган “Менинг боғим” лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади (23.11.2023 й. ПФ-199-сон).

 

Бунда “яшил боғ” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш бўйича ер майдони манзили ва расмлари кўрсатилган ҳолда, қиймати 250 млн сўмдан ошмаган ташаббус билдирилади. “Менинг боғим” лойиҳаларига овоз бериш жараёни ҳар йили январь-февраль ойларида ўтказилади.

 

Ажратиладиган маблағлар миқдорига лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқлик киритилади. Аниқлик киритилган миқдордан ошган тақдирда лойиҳага бошқа лойиҳаларда иқтисод қилинган маблағлар ажратилади. Шунингдек, лойиҳаларга вилоятлар ва пойтахт Кенгашларининг қарорлари асосида маҳаллий бюджетларнинг қўшимча маблағлари сарфланади.

 

Ҳужжат билан Жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқилган "Менинг боғим" лойиҳаларини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.  У қуйидагиларни назарда тутади:

  • “Менинг боғим” лойиҳаларини молиялаштириш тартиби;
  • лойиҳаларни шакллантириш, саралаб олиш ва ғолибларни аниқлаш;
  • ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш ва амалга ошириш;
  • ҳисобдорлик ва очиқликни таъминлаш;
  • жавобгарлик ва лойиҳаларни амалга ошириш устидан назорат.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.04.2024 йилдан кучга кирди.


 

Лола Абдуазимова